ТОП просматриваемых книг сайта:
Жахон Музаффар
Список книг автора Жахон МузаффарАннотация
Ҳар бир у ёки бу янги асарнинг минг бир алам ва азоб билан туғилиши, дунё юзини кўриши машаққат ва масъулиятнинг ўзгинаси. Буни ёзувчилик, ижодкорликдек сира ниҳояси, интиҳоси бўлмаган йўлга кириб қолган, игна билан қудуқ қазиш маҳоратини пухта ва мукаммал эгаллаган заҳматкаш адибгина билади, холос. Бу ўринда биз қора меҳнатни, тор кулбада тунни тонгга улаган бедорликни, узоқ тарих ва ўтмиш тариқатимизга оид қанчадан-қанча изланишларни, не-не классик асарларни муттасил мутолаа қилишни назарда тутаяпмиз. Оппоқ, беғубор вароқни эртаю кеч қоралашни аслида чидаганга чиқарган. Ана шундай машаққатларга чидаб, ҳар йили ўз китобхонларига янги тўплам яратаётган серқирра ижод соҳиби Музаффар Жаҳон «Қароқчилар ғори» номли янги йирик прозаик асарини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилаяпти…
Аннотация
Музаффар Жаҳон 2002 йилда «Қизилқумцемент» ОАЖ нинг 25 йиллик юбилейи ҳақида «Саҳро саҳнидаги хазина» китобини ёзган эди. Бу янги тўплам ўша анъананинг давоми бўлиб, корхонанинг шонли 30 йиллиги ҳақида. Тўпламда Навоийлик цементсозлар ҳаёти, ташаббускорлиги моҳирона қаламга олинган. «Олов орасидаги одамлар» деб номланган ушбу китоб умид қиламизки, китобхонларга маъқул бўлади.
Аннотация
Navoiylik iste'dodli yozuvchi Muzaffar Jahon poeziya va prozada o'zini sinab kelayotgan adiblardan. U bu galgi to'plamini «Kuloh va gunoh» deya nomladi. Buning o'ziga xos mazmun-mohiyati bor, albatta. Chunki bu kitobda bugungi zamon kishilari taqdiri, qismati o'laroq, islom dini ulug'lari, donishu bakrlari ham batartib qalamga olingan. Ishonamizki, bu to'plam ham avvalgi kitoblar singari kitobxonlarimiz qalbidan chuqur joy oladi va mushohadalarga sabab bo'ladi.