Аннотация

Миср ёзувчиси, Нобель мукофоти совриндори Нажиб Маҳфузнинг мазкур романида Миср фиръавнлари даврига доир ҳаёт манзаралари, ўжар табиатли, қатъиятли фиръавн Меренра ва раққоса Родопис ўртасидаги оташин, эҳтиросларга бой севги саргузаштлари, қаҳрамонларнинг фожиали қисмати гўзал бадиий лавҳаларда гавдалантирилган.

Аннотация

Нобель мукофоти лауреати, Миср Араб Республикасининг энг ёрқин истеъдодли вакилларидан бири Нажиб Маҳфузнинг кўлингиздаги мазкур детектив қиссасида бошқа асарларида бўлгани каби шахснинг мураккаб қисмати ҳақида ҳикоя қилинади. Вафо деб ўйлагани хиёнат, эзгулик деб ўйлагани ёвузлик эканлигини «Ўғри ва ит» асарининг бош қаҳрамони Саид Маҳрон янада теранроқ ҳис этган лаҳзасидан бу туйғу унинг ҳаётига оғу солади. Асар китобхонни ҳаёт ҳақида чуқур мулоҳаза юритишга ундаши асносида сергакликка чорлайди.