ТОП просматриваемых книг сайта:
Хайит Тулкин
Список книг автора Хайит ТулкинАннотация
Ushbu roman qahramoni Malikabonuning chin vatanparvar, olijanob, xalqparvar, vafodor obraz sifatida o'quvchi e'tiborini qozonishiga shak-shubha yo'q. Asarni o'qib chiqib, bunga o'zingiz guvoh bo'lasiz.
Аннотация
Эзгу ишларни, яхшиликни кўзлаган инсон борки, китоб оламидан ўзи учун маънавий озуқа олади. Шу боис ҳам ҳар бир янги китоб ёруғ юз билан қарши олинади. «Китобингиз чиқибди, табриклаймиз!» — дейишади ижодкорлар бир-бирларини қутлаб. «Зар қадрини заргар билади». Битта асарни яратиш учун қанча заҳмат чекилади ва у китоб шаклига келгунча қанчадан-қанча ишчи- хизматчилар қўлидан ўтади. Хуллас, яна битта янги китоб қўлингизга тегди. Бу тўплам билан Сиз илгари ҳам дийдорлашгансиз. Бундаги ҳикоя, қисса ва бадиаларда дунёга эзгулик бахш этиш, гулзорларини кўпайтириш кўзда тутилади. Уларда меҳр-муҳаббат, самимият ва жозиба бор.
Аннотация
Дам олиш пайтларида яхши ҳикоя ўқиб, хордиқ чикаришнинг гашти бор. Гоҳо ўзингиз учун кўнгил одамини қидириб қоласиз, ана шундай лаҳзаларда ҳам адабиётдан руҳ олиб яшашга бўлган кизиқишингизнинг ошиши тайин «Ишқибоз» – митти ҳикоя, лекин унинг қаҳрамонида интилиш, ҳаётга қизиқиш бор, айнан ана шу ҳолат уни мақсадига етказади. «Анатолнинг отасига раҳмат!» ҳикоясини ўқинг. Шунақа одамлар ҳам борми, дейсиз. Бор бунақа одамлар. Ҳикоя билан танишган бир яхши инсон: «– Анатольнинг отасига ҳам, муаллифга ҳам раҳмат!» деган экан. Умуман, Тўлқин Ҳайит ҳикояларидаги бадиий тасвирлар, қаҳрамонларнинг ички кечинмалари, яшашдан мақсад, дунё ва инсон мавзулари сизни фикрлашга, мулоҳаза юритишга чорлаши билан қадрли. Бу ҳикоялардан чанқоғингизни қондиринг, зеро, китоб ўқиганлар яхширок фикрлайдилар. Яна нима деймиз, миттигина китобча доимий ҳамроҳингиз бўлсин, дея яхши ният қилиб қоламиз.
Аннотация
Машҳур ёзувчилардан бири Юхан Борген: «…бадиий ижод одамзодни янада фаол этмоқ, унинг қобилиятлари, хаёлот кучини рағбатлантирмоғу ҳамда унга ато этилган ҳаётни тўлақонли яшаш учун керак», дейди. Бори ҳам шу: адабиёт одамни ҳам жисмонан ҳам маънан кучга тўлдиради. Ёзувчи эса ана шу қудратни яратиш учун ҳар бир асарига бор кучини, билимини, меҳрини беради, демак у бутун бойлигини сизга ҳадя этади, зеро битта яхши ҳикоя ёзиш учун ўн марта ўлиб-тирилиш керак, деган гапда ҳақиқат бор, албатта.Эътиборли асарлари билан тилга тушган Тўлқин Ҳайитнинг нафис туйғуларга йўғрилиб, таъсирчан воқеалар асосида яратилган қисса ва ҳикоялари сизни ҳаяжонга солган ва ўзингиз гувоҳ бўлган ходисалар турли тафсилотлару таниш чеҳраларга ошно этади ва «Инсон бу дунёда қандай яшаши керак?» дея ўйлантириб қўяди. Дарвоке, биз ҳам бу китобга бехуда тартиб бермадик, азиз китобхон!
Аннотация
Қўлингиздаги мазкур асарда Соҳибҳирон Амир Темурнинг юрт озодлиги учун чингизий босқинчиларга қарши 1360-1370 йилларда олиб борган матонатли кураши, бу йўлда бошқа фидойи ва мард инсонлар қатори вафодор турмуш ўртоғи, жанговар аёл Ўлжой Туркон оғо билан тортган азоб-уқубатлари, бахтли дамлари, бир-бирларига бўлган самимий муҳаббатлари ҳақида мароқли ҳикоя қилинади.Эзгу ишлар ва яхшиликлар инсонга қувват беради, чунончи тарихан қарайдиган бўлсак, улуғ аждодлар жангу жадаллар ичидан ҳам адолат гавҳарини излаганлар; биз ҳам ўша улуғ мозийнинг фақат тоза томонларидан баҳра олиб, ташна қалбимизни маънан озиқлантирмоқчи бўламиз. Мен ҳам яхшиликлар оламига бир яхши зарра қўшмоқни ихтиёр этдим, лекин бу ўринда Темурбек жанобларининг эндигина сиёсий майдонга чиққанини, ҳали у зот Улуғ Амир даражасида эмаслигини ва 1360-1370 йиллар воқеаларини жонлантиришда ана шу жиҳатлар ҳисобга олинганини ёдда тутгансиз ҳамда катта воқеалар тўғрисидаги кичик машқимизни бу йўлдаги тажриба сифатида қаршилайсиз, деган умиддаман.