Аннотация

Таниқли ҳажвчи ёзувчи Ориф Фармоннинг «Қаловини топсанг», «Учар тарелка», «Кўнгил кўчаси», «Ёввойи одам», «Хилватдаги қотиллик», «Бузғун», «Йўқолган ҳайкалча», «Адвокатлар фош қилади» каби китоблари нашр этилган.Муаллифнинг ушбу китоби Шалпангқул қуённинг турли қизиқ саргузаштлари ҳақида. Бу кулгили ҳангомалар нафақат болалар, балки катталарга ҳам маъқул бўлади, деб ўйлаймиз.

Аннотация

"Ҳаёт курашдир" деганлари рост. Лекин бу бир-бирини еб тирикчилик қилувчи ҳайвонларча кураш дегани эмас. Айрим одамлар борки, нафси учун дуч келган ўлжага ваҳшиёна ташланишдан тап тортмайди. Ўлжага эга бўлиш йўлида хиёнат, фирибгарлик, ўғрилик қилади, ҳатто қотилликка қўл уради. Оқибатини эса ўйлаб ўтирмайди.Мазкур китобга кирган ҳикояларда ана шундай мудҳиш кимсаларнинг қилмишлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамда адвокатларнинг ҳақиқий жиноятчини аниқлаш йўлидаги изланишлари тасвирланади. Ҳикоялар қизиқарли, кутилмаган воқеаларга бой, яъни жиноятчи бир қарашда сиз ўйламаган одам бўлиб чиқади ёки воқеа мутлақо бошқача юз берган бўлади.