ТОП просматриваемых книг сайта:
Мирзо Акбар
Список книг автора Мирзо АкбарАннотация
Endigina katta hayotga qadam qo'ygan Orif nega o'g'rilikka qo'l urdi? Axir advokat bo'lmoqchi edi-ku? Qonun himoyachisi bo'lishni niyat qilib katta shaharga yo'l olgan yigit nahot jinoyat qilishdan qo'rqmasa? O'tgan kunlarni eslash og'ir. Ammo qanchalar ayanchli tuyulmasin, yoddan chiqarib bo'lmaydi. U qanday bo'lsa, shundayligicha allaqachon o'tmishga aylanib ulgurgan. Gap endi undan qandoq saboq olishda, xolos.
Аннотация
80-yillarning oxiri – 90-yillar boshidagi tahlikali vaziyat, turli ekstremistik guruhlarning qabih xurujlari, O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Namangandagi hokimiyat binosida qahr-g'azabga to'lgan olamon bilan yuzma-yuz kelishi va istiqlolning dastlabki yillaridagi suronli voqealar muallif tomonidan ilk bora badiiy tasvirga ko'chirilgan. Asarda, shuningdek, har kuni ajal bilan yuzma-yuz kelayotgan yurt posbonlarining mardlik va jasorati keng yoritilgan.
Аннотация
Энг онгли мавжудот ҳисобланган Инсон қалби ҳамон очилмаган қўриқ. Инсонни тушуниш, англаб етиш, сева билиш, дунёга келтирувчи муқаддас зот ота ёки она сифатида тан олиш ҳамма вақт ҳам бу ҳақдаги асарларнинг муҳим мавзуси бўлиб келган. Бу кўҳна ҳаётнинг айрим қирраларини: бахт ё бахтсизликни, қувонч ёки дарду аламни, ёлғизлик ёҳуд қўша-қаришликни инсоннинг руҳий кечинмалари орқали ишонарли тасвирлаш ёзувчилардан катта маҳорат талаб этади. Ёзувчн Акбар Мирзо ҳикоялари ана шу жиҳатдан қараганда қизиқиб ўқилади ва китобхонда кучли таассурот қолдиради. Кенг китоблар оммасига мўлжаланган.
Аннотация
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Икки дақиқа!Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди, агарки ғанимларнинг Президент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида. Бомба портлади, бироқ Оллоҳ суйган бандасини хор қилиш ёки ҳаётдан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас. Эл-юрт ишқида ёнган юраклар мангуликка дахлдордир.
Аннотация
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор», «Ажал билан юзма-юз» ва «Суиқасд» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Тошкентдаги террор, Сурхондарё ва Андижон воқеалари. Бу фожиалар киши қалбини ларзага солади. Умрининг охиригача Ўзбекистон халқининг озодлиги, тинчлиги ва фаровонлиги учун курашган Биринчи Президент юрагида сўнгги дамларда миллатга қарата айтмоқчи бўлган қандай тилаги, даъвати — нидоси бўлган?Бу сирни ҳаётий воқеа ва бадиий тўқималар асосида ёзилган ушбу асарни ўқиб билиб оласиз.