Аннотация

Таниқли ёзувчи ва публицист Дадахон Нурий бир неча бор Покистон Ислом республикасида ижодий сафарда бўлиб, кўплаб таниш-билишлар орттирган. Шу билан адиб ҳалқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳиднинг олтмиш йиллиги муносибати билан унинг қаламига мансуб машҳур «Олтин девор» комедиясини мамлакатдаги энг йирик театр комплекси Ал-Ҳамрода саҳналаштириш ташаббускорларидан ҳамдир. Комедияни қўйилиш асносида кечган қизиқ-қизиқ воқеалар Покистон мамлакатига бир назар ташлаб, у ердаги дўстларимиз ҳақида ҳикоя қилишга туртки бўлди. Ўйлаймизки, урду ва ўзбек тилларида чоп этилаётган ушбу китоб кўпчиликда қизиқиш уйғотада.

Аннотация

Дадахон Нурий буюк адиб Абдулла Қаҳҳорнинг кенжа шогирдларидан ҳисобланиб, у кишининг оқ потиҳасини олган ёзувчи. Шунингдек, сал кам олтмиш йил мобайнида ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг яқин ука – шогирди бўлиб, ёнида юрган. Ва устоз ҳаёти билан боғлиқ кўплаб воқеаларни мунтазам равишда «кундалик»ка тушириб борган. Бу китобда шулардан олинган айрим «парча»ларгинамавзу сифатида фойдаланилди. Асар устоз вафотининг бир йиллиги муносабати билан чоп этилмоқда.

Аннотация