Аннотация

Ҳаёт ва тириклик – инсонга берилган энг бебаҳо неъмат. Шу неъматни қадрлаб, ҳар онидан унумли фойдаланиш, ҳар бир ўтаётган кунни муносиб яшаш, умр мазмунини том маънода англаш аслида ҳақиқий инсонга хос хислатдир. Маҳкамбек Исҳонбеков ҳаёти ва фаолиятини кузатар эканмиз, айтиш мумкинки, бу инсоннинг умр йўли ўрнак олишга арзийди. Ҳаёт қийинчиликларига бўйин эгмай, синовларидан муваффақият билан ўтган, соҳа тараққиётига илм ва билимини сафарбар этган, ҳар қандай ёшда изланишдан тўхтамаган, фарзандлар тарбиясига масъулият билан ёндашган, меҳнати ва фаолияти халқ ва ҳукумат томонидан муносиб эътироф этилган, тақдирланган инсон ҳаёти ҳақиқатда ибратли ҳаётдир.Ушбу китоб мутолааси нафақат бир инсон ҳаётидан ҳикоя қилади, балки ҳар бир ўқувчи учун ибратли умр ва тириклик сабоғини беради.