ТОП просматриваемых книг сайта:
Шерхон Кораев
Список книг автора Шерхон КораевАннотация
Ушбу китобда қадим замонлардан то Навоий давригача шарқ ҳукмдорлари саройларида ўтказилган шеърият кечалари, илмий мажлислар ва турли хил йиғинлар қаламга олинади. Халқаро конференциялар, илмий-назарий анжуманлар тўпламлари ва журналларда нашр этилган адабий кечалар, шунингдек, темурийлар даврида етти иқлимга машҳур бўлган Алишер Навоий мажлислари ҳақидаги мақолалар жамланмасидан иборат ушбу рисола ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Ушбу муҳим тадқиқот кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу илмий китобда юртимиз тарихида ҳукмронлик қилган ўзбек ва форс тилида шеър ѐзган ўзбек хонлари ижоди ҳақида сўз боради. Энг қизиғи Шайбонийлар, Аштархонийлар, Бухоро, Қўқон ва Хива давлатларини бошқарганлар ичидан ақалли бирор бир байт айтмаган хон камдан кам топилган. Муҳими шоир хонлар ўз ижоди ҳамда назм аҳлига ғамхўрлиги билан ўзбек адабиѐти тараққиѐтига муносиб ҳисса қўшишган.Ушбу тадқиқот кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу илмий китобда авлиѐлар султони Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор валий ва буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ўртасидаги пиру муридлик ва устоз-шогирдлик муносабатлари ҳақида сўз борган.Маълумотларга қараганда, Навоий Самарқандга борганда, авлиѐлар султони суҳбатларидан баҳраманд бўлган.Рисолада икки буюк авлиѐлар ҳамда уларнинг ўхшаш ва муштарак жиҳатлари тўғрисида ҳам сўз юритилган.Ушбу тадқиқот кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
Аннотация
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб ушбу тадқиқотда Мусулмон Шарқи адабиётидаги адабий мажлислар Темурийлар даври мисолида ўрганилган. Асосан Алишер Навоийнинг айни мажлислар ҳақидаги қарашлари асос қилиб олинган. Темурий ҳукмдор Ҳусайн Бойқаро ҳукмронлиги даврига келиб, маданият, санъат ва адабиёт юқори даражага кўтарилди. Ўз даврида дунёда Ҳусайн Бойқаро саройи адабий мажлислари машҳур бўлган. Навоий давридаги илмий, тарихий, ижтимоий, мемуар, бадиий асарлар ва турли бошқа манбалардаги маълумотлар ҳам мавзу доирасида фойдаланилган. Алишер Навоий бошчилигидаги адабий мажлисларнинг маҳорат мактаби сифатидаги ўрни кўрсатилган.Китоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 апрелдаги «Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4680-сонли қарорига биноан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг «Алишер Навоий мероси: тадқиқотлар ва таҳлиллар» мавзусидаги илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида нашр этилган бўлиб, навоийшунос олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва ўзбек мумтоз адабиётига ихлосманд кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу китобда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, келажагимиз бўлган ёшларни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш лозимлиги, бу йўлда китоб ўқиш, билим олиш – ёшларнинг энг олий вазифаси эканлиги илмий асослаб берилган.
Аннотация
Шерхон Қораев ушбу рисолада дастлаб Навоий бобомизнинг ижодига тасниф беришга ҳаракат қилиб, Навоий ижодини тадқиқ этган навоийшунос олимлар фикрларини келтириб, Навоийнинг Аллоҳ назар солган бетакрор ижодкор эканлигини содда тилда баён қилган.Муаллиф адибни нафақат ижодкор сифатида, балки уни узоқни кўрувчи, яқин келажакда содир этилиши мумкин бўлган воқеалар тўғрисида башорат қилувчи авлиё сифатида аниқ далиллар билан таърифлайди.
Аннотация
Шерхон Қораев шеърият аҳлига, шеър ихлосмандларига анчайин таниш. Унинг шеърият мавзулари ранг-баранглиги билан ўзига хосликка эга. Бадиий сўзнинг жилоси Шерхон Қораев ижодида янада яққолроқ, янада теранроқ тарзда намоѐн бўлади. Образли ифодалар, ўхшатмалар, тимсолларга бой ушбу тўплам сиз, шеърхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Аннотация
Ушбу рисолада халқимизнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти, фаолияти ва ижоди ҳақида сўз боради.Шунингдек, рисолади шоирнинг қайнотаси, ўзбек таржимашунослик фани асосчиси Ғайбулло Ас-Саломнинг куёви билан самимий ва илиқ муносабатлари, ота-боладек яқинлик қаламга олинади.Ўйлаймизки, хотиралар, очерклар, суҳбатлар мажмуасидан иборат ушбу рисола китобхонларга манзур бўлади.
Аннотация
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб ушбу рисолада улуғ мутафаккир зот, шоирлар султони Алишер Навоий таржимаи ҳолининг сизу бизга номаълум бўлган томонлари ҳақида сўз боради.Бинобарин, бу китоб орқали биз Навоийнинг айрим шеърлари кимларга бағишланганини, ғазалларда ва «Соқийнома»да номлари айтилмаган шаҳзодалар кимлар эканини, шоирлар султонининг «улфат» ва «ошнолари» ҳамда буюк бобокалонимиз ҳақида қизиқарли маълумотларни билиб оламиз.Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу китобда улуғ аждодимиз Бобур ва унинг қаҳрамонликлари ҳақида сўз боради. Корейс миллий қаҳрамони Жумонг ҳаёти ва фаолияти билан таққосланиб, Ҳиндистонда буюк салтанатга асос солган бобокалонимизни фарзандларимизни ҳайрат соладиган жасоратлари ва саргузаштлари «Бобурнома» асосида қаламга олинади.Ушбу рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.