Аннотация

Tabiat tomonidan nozik xilqat deya e'tirof etilgan ayol doimo e'tibor va parvarishga, e'zozga loyiq. Har qanday yoshda, har qanday sharoitda va har qanday muhitda ayolni ardoqlashimiz lozim. Shunday davr borki, bu paytda ayol yanada e'tiborga muhtoj bo'ladi. Bu 40 yoshdan keyingi davr. Bu vaqtda kuzatiladigan tibbiy va psixologik o'zgarishlarni namoyon etadigan klimaks davri haqida ushbu kitobchada atroflicha ma'lumotlar berildi. Darvoqe, kitobda bu davrning erkaklarda kuzatilishi haqida ham yangi ma'lumotlar olishingiz mumkin. Shuningdek, kitobdan o'rin olgan ich qotishi, ich ketishi mavzulari ham kitobxonlarimizni befarq qoldirmaydi.

Аннотация

Инсон эзгулик ва яхшиликларга амал қилган ҳолда ўз руҳи ва вужуди устидан ҳукумронлик қилиб яшаса,узоқ умр кўриб, ўзидан кейин авлодлар хотирасида ҳам абадий ном қолдиради. Бугунги фан-техника юксак даражада ривожланган даврда нима муҳим, нима кераксиз эканлигини ажрим қилиб яшаш ҳам анчайин душвордир. Шу сабабли, тиббиёт соҳасида узоқ йиллар самарали фаолият олиб бориб, кўпчиликнинг дардига малҳам топа олган шифокорнинг ўз тажрибалари асосида тиббий, шунингдек, маънавий-маърифий, ҳаётий хулосаларини оддий ва содда тилда мазкур рисола орқали оммага етказишга бел боғлагани таҳсинга лойиқдир. Ўйлаймизки, бу китоб жавонлардагина эмас, сизнинг дилингиздан ҳам ўрин олади…