Аннотация

Ушбу ўқув қўлланмада меҳнат бозори инфратузилмаси, меҳ­нат бозори инфратузилмасининг функционал элементлари ва тарки­бий қисмлари, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, ривожланиш мезон­лари ва кўрсаткичлари, унинг ривожланиши бўйича хори­жий ёнда­шувлар, меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожла­ниш ҳолати ва унга таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар, давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизмати фаолиятининг асосий йўна­лишлари, иш билан бандликка кўмаклашиш ва аҳо­лини ижтимоий ҳимоялаш марказлари хизмати, уларнинг фао­лият­лари самарадор­лигини баҳолаш усуллари, меҳнат бозорида ҳудудий ахборот ти­зимининг шаклланиш йўналишлари ва усул­лари, меҳнат бозори инфратузилмасининг тартибга солиш меха­низмлари ва ташкилий таркиблари фаолиятларининг истиқбол­лари каби ижтимоий-иқти­содий муаммолар кенг ёритилган.Қўлланма олий ўқув юртларининг иқтисодий таълим йўна­лишлари талабалари, магистрлари, шунингдек, меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш билан шуғулланувчи иш билан бандлик хизмати ходимлари ва мутахассислар ҳамда ушбу соҳага қизиқувчиларга мўлжалланган.

Аннотация

Ushbu monografiyada muallifning ko'p yillik ilmiy tadqiqotlari natijalarining mahsuli sifatida bozor iqtisodi munosabatlari rivojlanishi sharoitida qishloq mehnat bozori shakllanishi va rivojlanishini kompleks ekonometrik modellashtirish metodologiyalari va bu jarayonni aprobasiyalashning metodik asoslari batafsil aks ettirilgan, shuningdek, yaratilgan iqtisodiy-matematik apparat va mexanizmlar negizida mazkur bozor rivojlanishining strategik konsepsiyasi ishlab chiqilganligi qayd qilingan. Monografiya iqtisodchi olimlar, ilmiy tadqiqotchilar va pro-fessoro'qituvchilar uchun mo'ljallangan.