Аннотация

Ушбу ўқув қўлланма солиқ текширувларига бағишланган уч қисмли ўқув қўлланманинг иккинчи қисми бўлиб, унда асосий урғу солиқ текширувларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларга берилган. Жумладан, мазкур қўлланмада солиқ текширувига тайёргарлик, уни жойида ўтказиш тартиби, текширув объектлари ва текширув усуллари, текшириш жараёнида амалга ошириладиган талаблар, уларнинг натижаларини расмийлаштириш каб масалалар ёритиб берилган ҳамда Япония давлатининг солиқ текширувларини ташкил этиш усулларга доир илғор тажрибаси баён этилган…