Аннотация

Ҳусайн Ўзтуркнинг диқатингизга ҳавола этилаётган бу китобчасида рамзий маънодаги ислом тарғиботчиси Дарвиш Дада тилидан болаларга имон асослари туғрисида сабоқ келтирилгандир. Сиз буни ўқир экансиз ўтмишга сайр қилиб, ўзингизни Дарвиш Дада ва болалар суҳбатида иштирок этаётгандай ҳис қиласиз. Бу асар каттаю кичик учун тушунарли тилда содда ва равон ёзилган ва унда Қуръони карим ва ҳадислардаги оят ва суралардан, ҳаётий мисоллардан унумли фойдаланилгандир. Аллоҳу таоло ва ҳаёт ҳақидаги фалсафий мушоҳадалар, имон асосларини дарс тарзида такрорлаб ўргатилиши бу китобчанинг устунлигини кўрсатади. Китоб жузъий қисқартириш билан чоп этилмоқда.