ТОП просматриваемых книг сайта:
Хасанбой Тешабоев
Список книг автора Хасанбой ТешабоевАннотация
Одам танасида умуртқанинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш ҳам, камайтириб кўрсатиш ҳам мумкин эмас. Буни худди нафас олишнинг биз учун аҳамияти ҳақида беҳуда тортишишга қиёслаш мумкин. Умуртқа – асосий таянч, тик юриш, ҳаракатчанлик ва мувозанат гарови, шунингдек, соғлом ҳаёт кечиришимиз негизи. Айнан у одамнинг куч-қуввати ва чидамлилигини, ички аъзолари меъёрида ишлашини белгилаб беради. Умуртқани ҳаёт ичида ҳаёт дейиш мумкин. Мазкур китобда умуртқа ҳақида батафсил маълумотлар келтирилиб, уни соғломлаштириш масалалари атрофлича баён қилинган.
Аннотация
Ҳар бир инсон ўзига яраша бир олам. Унинг ўй-кечинмалари, турмуш тарзи, қарашлари, феъл-атвори, юриш-туриши жамулжамликда УМРни ташкил қилади. Ўша умрни мазмунли ўтказиш баробарида узоқроқ давом этиши ҳам қайсидир жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Мазкур китобда узоқ умр кўрувчилар ҳаёти билан танишиш асносида узоқ умр кўришда ҳар биримиз учун фойдали бўлиши мумкин қоидалар баён этилади.