ТОП просматриваемых книг сайта:
Узбектош Киличбек
Список книг автора Узбектош КиличбекАннотация
Ўзбектош Қиличбекнинг характер ярата олиш қобилияти кучли. Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги азалий зиддиятларнинг эзгулик фойдасига ҳал бўлиши, яъни адабиётнинг тарбиявий аҳамиятини, умуминсоний, аҳлоқ, бурч масъулиятини ҳис этиши яққол сезилади. Кичик воқеалардан катта хулосалар чиқариш, мавзу, материалларнинг ҳам янгироғини топишга интилиши ҳам диққатга лойиқ. Хуллас, Ўзбектош Қиличбекнинг келгусида миллий адабиётимизда ўз ўрнини белгилаб берадиган катта-катта, яхши асарлар ёза олишига ишонаман.
Аннотация
Bolajonlar uchun yangicha dunyoqarash mevasi bo'lgan ertaklar zarur. O'zbektoshning ertaklari qiziqarli dialoglar va voqealarga boy ana shunday ertaklar sirasiga kiradi.Bu ertaklar bolalarni tafakkur qilishga, bilimga, innovatsiyaga chorlash, ularda o'ziga ishonchni hamda bola ongida hayotga va Vatanga muhabbat tuyg'ularini uyg'otadi.Serqirra va sevimli ertak qahramonlari ichida sehrli chol Algoritm bobo milliy xarakter yaratilishida, faxr va g'urur tuyishda muhimligi bilan ajralib turadi.Ushbu ertaklarda voqealar juda tez o'zgargani, harakat ko'pligi uchun multiplikatsiya yoki fantastik film janrida ham bolajonlar e'tiboriga havola etilsa ta'siri yana ham oshgan va jonliroq ko'rinadi.
Аннотация
Ушбу шеърий гулдастада оташин меҳр билан суғорилган Ватан мавзусидаги шеърларини ўқиб, Ўзбектошни «Истиклол куйчиси» дегингиз келади. Шу билан бирга китобни ҳозирги жамиятимиз ҳаётини ўзида акс эттирган ижтимоий, маиший ҳам, севги сатрлари ҳам ўзига яраша безаган. Шоирнинг севги ҳақидаги битикларида лирик қаҳрамоннинг ёрга мурожаати гоҳ ҳасратли, гоҳида эҳтиросли гўзал ўхшатишлари китобхон кўнглини покиза туйғуларга ошно қилади.Бир қараганда, Ўзбектошнинг шеърлари ҳозирги ёш шоирларнинг урф бўлган шеърлари ўхшашдай ва бир оз баландпарвоз гаплардай туюлади. Аслида, диққат билан назар ташланса, унинг айтадиган «янги гапи» бўлмаса, қўлига қалам олмаслигини, кўнгил розлари самимий эканлигини сезасиз.Ўзбектошнинг «Яхшиликнома», «Сен» лашни «сиз» лаш", «Ўзбек ғурури», «Оқибат қилинг», «Мени яхши кўрган ёмон одамлар», «Сев мени айбим билан…», «Муҳаммад Юсуф дарёси», «Улуг ваъда» каби шеърлари бугунги ўзбек адабий жараёнида янги мавзу, яъни «воқелик» дир.Ушбу китоб чинакам шеър ихлосмандларининг «қалб жавонидан» муносиб ўрин олишига ишончимиз комил.