Аннотация

Адибнинг «Штопфкухен саргузаштлари» номли асари 1890 йил май ойида ёзиб тугалланган ва 1891 йилда босилиб чиққан. Ёзувчи ўзининг энг яхши китоби сифатида эътироф этган, саргузашт-детектив жанрида ёзилган мазкур асар қаҳрамони Ҳайнриҳ Шауманн бегам, овсар ва семизлиги сабаб Штопфкухен (Бақалоқ) деган лақаб орттириб олган. У кутилмаганда бир гапни оғзидан «гуллаб қўяди» ва шу тариқа аллақачоноқ унутилиб кетган жиноятнинг изи очилиб кетади… Воқеаларнинг нима билан тугашини билмоқчи бўлсангиз, марҳамат, ушбу мароқли асарни мутолаа қилинг, азиз китобхон.