Аннотация

Истеъдодлар бор экан, адабиёт боғи яшнайверади. Ниҳоллар кўкка бўй чўзиб, янги барглар, гуллар билан гўзаллаш ганидек, янги асарлар адабиётни бойитади. Гуласал Қўзиева ҳам ёш истеъдодлар сирасидан. Унинг шеърларидан ёшлик шижоати, кузатувчанлик, нозик туйғулар тараннуми борки, ўқувчи ўзини ёшлик оламида тасаввур қилади. Устозларига муносиб издош бўлишни орзулаган Гуласалнинг мазкур шеърлар тўплами адабиёт муҳибларига манзур бўлади, деган умиддамиз.