Аннотация

Ушбу рисолада XVI асрда Карманада туғилган ва шу ерда яшаб, хонлик ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатиб, мамлакат тинчлиги ва осойишталигини таъмин­лашда фаол иштирок этган икки тасаввуф алломаси – Шайх Худойдод Вали ва Қосим Шайх Азизоннинг ҳаёти ҳамда уларнинг маданий мерослари тарихий манбалар, адабиётлар асосида ёритиб берилади.Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

Ушбу рисолада XVI аср Бухоро хонлигида юз берган ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари шунингдек, бу даврда хонлик ижтимоий ҳаётида муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Кармана ва унинг ўзига хос тарихидан лавҳалар, бу ерда жойлашган муқаддас қадамжолар ва обидалар ҳамда «Кармана» атамасига оид кўплаб манбалар таҳлил қилинади.Мазкур рисола Ватанимиз тарихи ва аждодларимиз маданий мерослари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжал­ланган.