ТОП просматриваемых книг сайта:
Ахмад Куронбеков
Список книг автора Ахмад КуронбековАннотация
Ushbu darslik akademik litseylarning sharq tillari ta’lim yo‘nalishi bo‘yicha tahsil olayotgan o‘quvchilarning III bosqichi uchun mo‘ljallangan. Bu darslik I va II yil ta’limining uzviy davomi bo‘lib, fors tilidagi matnlarni o‘qish, so‘z va iboralarni yod olish, fors tili grammatikasi bo‘yicha nazariy bilimlarni chuqurlashtirish va og‘zaki nutq malakalarini hosil qilish va fors tilida 500-600 so‘z va iborani faol o‘zlashtirishni nazarda tutadi.Bu kitobdan fors tilini xorijiy til sifatida o‘rganayotgan oliy ta’lim muassasalari va fors tiliga qiziquvchi keng kitobxonlar ommasi foydalanishi mumkin.
Аннотация
Бу ўқув қўлланма юқори курсдаги талабаларнинг оғзаки нутқ малакаларини, амалий таржима машқларини бажариш, қуйи босқичларда олган грамматик билимлар ва луғавий бирликларни фаол ўзлаштириш ва турли ижтимоий ва маиший мавзуларда тил эгалари билан бемалол гаплаша олиш кўникмасини ҳосил қилишлари учун мўлжалланган.
Аннотация
"Форсча-ўзбекча ва ўзбекча-форсча тилшунослик терминлари луғати" Тошкент давлат шарқшунослик институтида «Шарқ тиллари икки тилли луғатларининг лексикографик тадқиқотлари» амалий грант лойиҳаси доирасида тайёрланган.Бу луғат форс гуруҳи талабаларига форс тили грамматикаси, лексикологияси, сўз ясалиши ва тилшунослик бўйича махсус курсларни ўқишда форс ва ўзбек тилидаги тилшунослик терминларининг муодилларини ўзлаштириш ва шунингдек курс ишлари, битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияси ҳамда форс тилшунослиги бўйича илмий тадқиқотлар олиб борувчи мутахассисларга мўлжалланган.
Аннотация
""ХАМСА" уммонидан қатралар" монографияси «ОТ-А1-36 Алишер Навоийнинг „Хамса“ достонлари асосида частотали луғатлар тузиш» грант лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Бу монографияда «Хамса» достонларида энг кўп учрайдиган айрим рамз ва тимсоллар конкорданс асосида луғавий ва мажозий маънолари намуна сифатида талқин қилинган. Монография келажак Алишер Навоий асарлари бўйича изоҳли қомуслар ва тадқиқот олиб борувчилар учун мўлжалланган.
Аннотация
Ушбу илмий монография давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат шарқшунослик институтида фаолият юритувчи ОТ-Ф8-138-"Тасаввуф адабиёти лингвопоэтикаси (форсий ва туркий манбалар асосида)" номли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси иштирокчилари томонидан яратилган. Ушбу кигоб тасаввуф адабиёти тадқиқотчилари, ихлосмандлари, олий ўқув юртларининг филология таълим йўналишлари бакалавриат ва магистратура босқичи талабаларининг тасаввуф адабиёти бўйича маълумотларини бойитади, деб ўйлаймиз.