ТОП просматриваемых книг сайта:
Анвар Хожиахмедов
Список книг автора Анвар ХожиахмедовАннотация
Қўлингиздаги мазкур китобни ўқиш асносида Навоийдан олдин ва Навоийгача яшаган, шунингдек, замонавий шеъриятимизда қалам тебратаётган шоирларнинг ҳусни таълил санъатидан гўзал бадиий ифодалар яратиб, ҳаётий тимсолларни бетакрор бир тарзда ифодалаганликларига гувоҳ бўласиз.Шунингдек, Ҳусни таълилнинг гўзал санъат намунаси шоирларимиз ижодининг ўзига хос жиҳатларини акс эттирибгина қолмай, уларнинг нозик дид соҳиблари эканлиги улар ижодидан келтирилган мисраларда ўз аксини топган.Китоб айни шу жиҳатлари билан сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
Аннотация
Ўзбек арузининг шаклланиши ва таракқиёти бевосита даҳо ижодкор Алишер Навоий номи билан боғлиқдир. Унинг бу соҳадаги беқиёс хизматлари адабиётшунослигимизда ҳалигача етарли даражада баҳоланган эмас. Қўлингиздаги китоб буюк бобокалонимизнинг аруз илми назарияси ва амалиёти камолотига кўшган улуғвор ҳиссасини ёритишга бағишланган. Унда Навоий шеъриятининг оҳанг жилолари, шоирнинг адабиётимизни янги ва жарангдор баҳр ҳамда вазнлар билан бойитиш соҳасидаги фаолияти, салафлари ижодидаги аруз такомилига кўрсатган кучли таъсири ҳақидаги илмий мулоҳазалар баён этилган. Китобга Навоий асарларининг вазн хусусиятларини муфассал акс эттирувчи кўрсаткичлар илова қилинган.
Аннотация
Мумтоз адабиётимизнинг ғоявий-бадиий камолига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган хассос. мутафаккир шоир Муҳаммадризо Огаҳий шеъриятининг нафосату назокати эндигина кашф этила бошлади. Қўлингиздаги китобда ижодкор бадиий даҳосининг бир қатор муҳим қирралари, хусусан, шеърий санъатлар, аруз хазинаси ва қофия гўзалликларидан фойдаланиш усуллари ёритилган. Муаллифнинг асосий эътибори эса шоир услубиётининг ўзига хослиги, унинг кашфиётчилик маҳорати сирларини тадқик этишга қаратилган.Китобдан баҳра олган мумтоз шеърият мухлислари, тил адабиёт ўқитувчилари, филолог талабалар, академик коллежлар, гимназиялар, ўрта мактабларнинг ўқувчилари бадиият оламининг нодир, бетакрор ва безавол латофати билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Аннотация
Мумтоз адабиёт асарларининг нафосату назокатини теран англаб етиш, улуғ шоирларимизнинг бадиий салоҳиятлари сеҳрини муфассалроқ ўрганиш учун шеърий санъатлар, аруз ва қофия илмларидан атрофлича хабардор бўлиш талаб этилади. Қўлингиздаги китобчада ана шу уч илмнинг асосий хусусиятлари ёритилган. Мактабларнинг адабиёт ўқитувчилари, филолог талабалар, мумтоз адабиёт мухлислари рисоладан баҳраманд бўлиб, шеъриятимизнинг нодир асарларига хос гўзалликни янада тўлароқ кашф этадилар, деб умид қиламиз.
Аннотация
Қўлингиздаги китоб маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлган мумтоз адабиётимизда минг йилдан бери қўлланиб келаётган аруз шеърий ўлчов тизимининг назарий асослари ва шеъриятимиздаги амалий татбиқи ҳақида атрофлича маълумот бериш мақсадини кўзлайди. У билан танишар экансиз. аруз тизимининг энг кичик жузвлари: ҳижолар, рукнлар, уларнинг тузилиши ва турлари, хилма-хил баҳрларнинг таркиби ва оҳанг имкониятлари, ўзбек арузининг ўзига хос нафосати ва назокати, шоирларимиз фойдаланган 100 дан ортиқ вазннинг хусусиятлари ва қўлланиш кўлами ҳақида мукаммал билимга эга бўласиз. Луғат мумтоз адабиётимизнинг безавол асарларини ифодали ўқиш ва уларнинг бадииятидан баҳраманд бўлишингизда, шоирларимизнинг вазндан фойдаланиш маҳоратларини кашф этишингизда, энг муҳими, арузда битилган асарларнинг вазн хусусиятларини осонгина аниқлаш малакасиии ҳосил қилишингизда сизга амалий ёрдам беради, деб умид қиламиз.
Аннотация
Қўлингиздаги рисолада маҳалладошлар муносабати Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхиссаломнинг жамоат одоби ҳақидаги муборак ҳадисларига асосланиб ёзилган. Ундан баҳраманд бўлган китобхонлар маҳалла аҳиллиги ва осойишталигини таъминлашда маҳалладошлар ахлоқи нечоғлик юксак аҳамият касб этишига яна бир бор иқрор бўладилар, деб ўйлаймиз.
Аннотация
Қўлингиздаги китобчада аруз вазнидаги шеърий асарларни ифодали ўқиш усуллари ёритилиб, V—X синф мажмуаларидан ўрин олган мумтоз адабиётимиз намуналарининг вазн кўрсаткичлари акс эттирилган. Мазкур қўлланма аруз назарияси ва амалиётини ўрганишингизда, аруз вазнидаги шеърий асарларни ифодали ўқиш малакасини эгаллашингизда сизга ёрдам беради, деб умид қиламиз.
Аннотация
Мумтоз адабиёт асарларининг нафосату назокатини теран англаб етиш, улуғ шоирларимизнинг бадиий салоҳиятлари сеҳрини муфассалроқ ўрганиш учун шеърий санъатлар ва қофия илмидан атрофлича хабардор бўлиш талаб этилади. Қўлингиздаги китобчада ана шу икки илмнинг асосий хусусиятлари ёритилган. Мактабларнинг адабиёт ўқитувчилари, филолог талабалар, мумтоз адабиёт мух- лислари рисоладан баҳраманд бўлиб, шеъриятимизнинг нодир асарларига хос гўзалликни янада тўлароқ кашф этадилар, деб умид қиламиз.
Аннотация
Қўлингиздаги китобча мумтоз адабиётимизда кенг қўлланиб келган шеърий санъатлар, аруз ва қофия илмвдан дастлабки ихчам маълумот бериш мақсадини кўзлайди. Ушбу назарий билимларни пухта ўзлаштиришга ёрдам бериш мақсадвда юқори синфларда ўрганиладиган ўзбёк шоирлари ижоди бўйича 220 та тест саволлари ҳамда тўғри жавобларнинг изоҳяи калити илова қилинди.Китобча лицейлар, гимназиялар, ўрта махсус ўқув юртлари, ўрта мактаб ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртларига кириш учун тайёрланаётган абитуриентларга мўлжалланган.
Аннотация
Сарвари олам Муҳаммад мустафо саллоллоҳи алайҳи ва салламнинг бутун ислом оламига кенг тарқалиб шуҳрат тутган ҳадиси шарифлари одамийликнинг, маънаний гўзаллик, ахлоҳий баркамолликнинг ноёб дурдоналари. Улардан баҳраманд бўлган ҳар бир инсоннинг идрок ва заковат, ҳалоллик ва адолат, сахо ва ҳиммат, сабр ва ҳаноат йўлидан юриб, чинакам саодатга эришуви муқаррар. Қўлингиздаги китобда умри боқий ва безавол ҳадисларнинг 777 таси ва уларга баҳоли қудрат битилган иқтибослар 77 мавзуга бўлиб тақдим қилинаётир. Даҳо Инсоннинг табаррук ҳикматлари маънавият шайдоларининг дилларини мунаввар айлаб, поклик ва эзгулик оламига, меҳру мурувват ва садоқат бўстонига бошлагай, деб умид қиламиз.