Аннотация

Жадид даври адабиёти ўзбек адабиёти тарихининг энг муҳим ва ўзига хос босқичларидан ҳисобланади. Мана шу давр намояндалари орасида Тавалло (Тўлаган Хўжамёров)нинг ўрни алоҳида. У том маънода эрк учун интилган, миллатдошларини бу ёруғ йўлга чақирган, алалоқибат зўравонлик қурбони бўлганларнинг бири эди. Ушбу китобдан Таваллонинг ғазаллари, мухаммас, мусаддас, мураббаълари, ҳажвий мақолалари, фельетонлари ўрин олган.