Аннотация

Ушбу воқеани ёзаётганимда аввалига роса кулдим. Бир куни ярим кечаси шунчалик қаттиқ кулибманки,овозим турмуш ўртоғимни чўчитиб юборибди. Қарасам, эшикдан мўралаганча мени кузатяпти. Нима бўлганини сўрадим. – Нима бўларди, овозингни эшитиб, бу хотин ақлдан оздими деб ўйладим. Бу китобнинг ёзувчиси шунчалик кулаётган экан, ўқувчиси нима қилади? – деди. Орадан кунлар ўтиб, айни китобни ёзар эканман, кўз ёшларим шашқатор оқаётган эди. Эрим мени бу сафар йиғлаётган ҳолимда кўрди. – Аллоҳ, Аллоҳ! Бу қандай китоб ўзи? Жуда қизиқиб кетяпман. Валлоҳи, ёзишни тугатишинг билан ўқиб чиқаман, – деди қизиқсиниб. Ниҳоят, тугади. Йиллар давомида ўнлаб марта, қайта-қайта босилди. Юртимизда, Ғарбда, айрим мусулмон мамлакатларда бу асар асосида спектакллар саҳналаштирилди. Энди бир нарсани билгим келяпти: китобни қўлингизга олиб ўқишни бошладингиз. Сиз ҳам мен кулган жойда кулиб, мен йиғлаган жойда йиғлармикинсиз?.. Амина Шенликўғли 2005 йил, Истанбул