ТОП просматриваемых книг сайта:
Энг қайғули шодлик. Федерико Гарсиа Лорка
Читать онлайн.Название Энг қайғули шодлик
Год выпуска 0
isbn 978-9943-03-775-5
Автор произведения Федерико Гарсиа Лорка
Издательство Kitobxon
– Қандай бўлар, осмондагидай.
– Кейин, эна! Кейин не бўлди?
Ўша сайёҳ кетди қаёққа?
– Кейин кетди олис тоғларга,
обкетди ит, каптарларимни
лек боғимни тўлдирди суман
ҳам очилган атиргулларга,
ҳали яшил, мўрт новдаларда
узум пишди, саҳарда эса
омборимдан олтин дон топдим.
Жуда сахий эди бу сайёҳ!
– Эна, келган экан омадинг! –
Икки бола хулоса қилар.
Мудраб қолди ҳорғин болалар,
далаларга чўкар сукунат.
Тушингизга туманли роҳдан
Сант Яго кирсин, болалар?
Ёз кечаси, ёп-ёруғ кеча!
Елиб борар кўкда Сант Яго!
Юракдаги бор-йўқ дардимни
сочвораман ойдин йўлларга,
токим тиниқ дарё сувига
чўктирворсин уни болалар,
токим шамол узоқ-узоққа
юлдузли тун оралаб ёйсин.
ИЮЛЬ КУНИ МАНЗУМАСИ
Фавраларнинг бўйнида
ялтирар қўнғироқлар.
– Йўл бўлсин, қор – қуёшдан
тўралган қизалоқ, айт?
– Дасторгуллар тергани
боргум яшил сайҳонга.
– Ҳадемай шом бўлади,
йўл хатарли, осонмас.
– Ишқим шунча кучаюр,
қанча оғир бўлса йўл.
– Қор – қуёш қизалоғи,
қуёшдан эҳтиёт бўл!
– Сочларимнинг тарҳига
жойлаб қўйдим қуёшни.
– Кимсан ўзинг, оппоқ қиз,
келарсан қай ошёндан?
– Ошёним бўлур меҳр
ҳам марварид булоқлар…
Фавраларнинг бўйнида
ялтирар қўнғироқлар.
– Ёришибди дудоғинг
илоҳий бир зиёдан.
– Ўлганида ҳам тирик
севгим ёққан ситора.
– Бир кўрай-чи, қўйнингда
нимани сен яширдинг?
– Ўлганида ҳам тирик
севгим берган шамширдир.
– Недир қора кўзингда
ёниб турган улуғвор?
– Бир умрга ўртаган
ғам-ҳасрат суврати бор.
– Нега энди рўмолинг
ўлимдан-да қорароқ?
– Оҳ, беваман, мендан-да
бахтсиз, ёлғиз одам йўқ.
Эртакдаги Дафнанинг
бевасиман, билмайсан.
– Излаганинг йўқ бўлса,
яна нени излайсан?
– Ўша Граф Дафнанинг
вужудини излайман.
– Ишқ излаб юрибсанми
сарсон бўлиб ҳар қайдан?
Ишқ излаб юрибсанми,
дуч келарсан, албатта!
– Нигоҳларим ҳамиша
юлдузли осмонларда.
Қайдайкин ўшал ёрим –
тирикдай ўлганда ҳам.
– Топармисан ёрингни,
чиннигул, оқ гул аро
ётар ғам гирдобига
тикилиб мотамсаро.
– Ай, сарвларга ўхшаган,
жувонмардим, сувори.
Ойдин тунда дилимни
сенга бергум инониб.
– Ў, хомхаёл