ТОП просматриваемых книг сайта:
Энг қайғули шодлик. Федерико Гарсиа Лорка
Читать онлайн.Название Энг қайғули шодлик
Год выпуска 0
isbn 978-9943-03-775-5
Автор произведения Федерико Гарсиа Лорка
Издательство Kitobxon
келдингми мени излаб?
Юлдузларга жисмимни
олиб кетгин. Юлдузлар».
Жон берар. Чумолилар
қочиб кетар ўликдан.
Шиллиқ оғир хўрсиниб,
ўрмалар ўз йўлида.
Кўз ўнгида мангулик
очилгандай шу лаҳза.
«Сўқмоқ чексиз, эҳтимол,
юлдузларга туташган. –
Сўйлайди, – юлдузларга
етмак маҳол, бесамар,
қўполман, яшайин соз,
юлдузларни эсламай».
Борлиқда ҳарир туман,
кун нури ҳам ҳориган.
Қўнғироқлар черковга
чорлаб қолди олисдан.
Боқибеғам шиллиққурт,
енгилтак ҳам анойи,
бир тупкадан анқайиб
кузатади атрофни.
САНТ ЯГО
(Содда манзума)
Бугун тунда ўтди Сант Яго
осмоннинг шан йўлкаларидан.
Айтиб берди буни болалар
сойнинг ипак оқимларига.
Қай манзилга боради чексиз
сўқмоқлардан осмон сайёҳи?
Гижинглаган оппоқ тулпорда
борар тонгни кутиб олгани.
Яйраб-яйраб ўйнанг, болалар,
кулгингизни сочинг шамолга!
Пориллаган либосларига
юлдузларни гулдай қадаган
икки юз дов жўмарди билан
Сант Ягони кўрибди кампир;
чиройлимиш Сант Яго оти,
икки шохли ойнинг ўзимиш!
Уйқусида ногоҳ сукунат
тўлқинлари аро ғарқ бўлган
қанотларнинг ёруғ шитирин
эшитганин сўйлади кампир.
Нима учун жим бўлди дарё?
Елиб борар жўмард малаклар.
Яйраб-яйраб ўйнанг, болалар,
кулгингизни сочинг шамолга!
Ой озади бугун кечаси.
Қулоқ солинг, қандай сас келар?
Саратонлар чириллар нега,
нега итлар ҳура бошлади?
– Эна, кўрсат, қани ўша йўл?
Кўрмаяпман уни, энажон!
– Сен яхшироқ қара, тасмадай
ялтираган шуъла биланглар,
ана, оппоқ доғ юмалади.
Кўряпсанми?
– Кўрдим, энажон.
– Эна, қани ўзи Сант Яго?
– Ана, борар мулозимлар-ла,
қўшпари бор дубулғасида,
сипарида ёнарёқутлар,
қуёш унинг кифтига қўнди,
ой ётибди оёқларида.
Туни билан водийда эсар
туманлардан тўқилган эртак.
Яйраб-яйраб ўйнанг, болалар,
Кулгингизни сочинг шамолга!
Қишлоқнинг бир четида ғариб
кулбасида қийшиқ урчуғи,
икки қора мушуги билан
яшайдиган кампиршо илиқ
оқшомлари остонасида
пайпоқ тўқиб ўтирар экан,
узуқ-юлуқ, титроқ овозда
қоп-қорайган барглар сасига
жўр бўлганча, қўшни хотинлар
ҳам мишиқи болакайларга
қачонлардир бошидан ўтган
воқеани ҳикоя қилар.
Бир кун, худди шундай оқшомда,
шундай