ТОП просматриваемых книг сайта:
Евгений Онегин. Александр Пушкин
Читать онлайн.Название Евгений Онегин
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-259-0
Автор произведения Александр Пушкин
Издательство Kitobxon
Деразага қараб пашша эзганди.
Ҳамма нарса содда: поли қайиндан.
Икки шкаф, стол, юмшоқ пар диван,
Кўрилмас ҳеч ерда сиёҳ доғ-дуғи.
Шкафларни очиб боқди Онегин:
Бирида топди у чиқим дафтарин,
Иккинчида қатор майли шишалар,
Олма шарбатлари тўла кўзалар,
Яна саккизинчи йил календарин;
У чолнинг юмуши кўп бўлган учун
Бошқа китобларга боқмаган бутун.
Ўз мулки – ерлари ўртасида у
Ёп-ёлғиз вақтини ўтказиш учун
Даставвал Онегин ўйлаб қолди: шу
Мулкида янги бир тартибот қурсин.
Бир четда кимсасиз оқил Онегин
Кўҳна баршчинанинг64 бўйинтуруғин,
Енгил оброк65 билан алиштиради;
Қул66 ҳам тақдирига шукр қилади,
Лекин бу нарсада даҳшатли зиён
Кўрди-да, ишбилар унинг қўшниси
Бир чеккада солди қош-қовоғини
Бошқа бир қўшниси кулди нақ шайтон,
Ҳамманинг якоғиз бўлди қарори:
Онегин жудаям хавфли савдойи.
Дастлаб келар эди қўшнилар қўноқ,
Лекин катта йўлда уларнинг фақат
Келаётганини кўриш биланоқ
Хизматкорлар унга тамоми суръат –
Билан мингизишар бир Дон айғирин,
У орқа эшикдан қочар яширин.
Хафа бўлиб шундай муомаладан
Дўстликни узади ҳамма у билан.
«Қўшнимиз нодондир, ақлида нуқсон,
У бир фармазондир67; ичади ёлғиз
Стаканда қизил шароб; хоним-қиз
Қўлларин ўпишни истамас бир он.
Ҳа, дейди, йўқ, дейди: демайди «лаббай» –
«Буюринг». Умумий фикр нақ шундай68.
Янги бир помешчик ўз қишлоғига
От суриб келганди худди у замон.
Худди шунинг каби қўшни-қўшнига
Эрмак бўлган эди – гап-сўз бепоён,
Исми эди унинг Ленский Владимир.
Кўксида Гиттинген руҳи чайқалир.
Гўзал бир жувонди гуллаган энди,
Ҳам шоир, ҳам Кантнинг мухлиси эди69.
Келтирмиш туманли Германиядан
Ленский олимлик самараларин:
Эркинлик ишқининг кўп хаёлларин,
Келтирмиш ғалати, қизғин руҳ билан,
Елкага тушкучи жингал сочини,
Нутқида қайнаган ҳаяжонини.
Кибор доиранинг совуқ фаҳшидан
Сўлиб, сарғайишга улгурмай ҳали,
Қизлар эркалаши, дўст қутлашидан
Ҳали исинарди йигитнинг дили.
Юрагига ҳар дам умид, орзу ёр.
Дунёда ҳар янги ҳашамат, шовқун
Унинг ёш ақлини қиларди мафтун.
Ширин хаёл билан у юпатарди
Ўз қалбин қоплаган шакларни ҳамон.
Унга ҳаётимиз ғояси ҳар он
Қизиқ бир топишмоқ бўлиб қоларди.
Бошини қотирар эди бу ҳақда
Мўъжизалар гумон қилар кўп чоқда.
Жон пайванд дилбарнинг у ўзи билан
Иноқ
64
65
66
67
68
Яъни қишлоқ аҳолиси Онегинни адабсизлик, назокатсизликда айблайди.
69