Скачать книгу

қилармиш баён.

LVII

             Айтиб ўтай яна: бутун шоирлар

      Хаёлчан севгининг дўстидир, лекин

      Бир замон энг гўзал лавҳалар, сирлар

      Тушимга кирарди. Руҳим яширин,

      Гўзал тасвирларни сақлади маҳкам,

      Кейинча уларни жонлатди Музам59.

      Мен шундай, қайғусиз, тараннум этдим,

      Тоғларнинг қизини, менинг идеалим,

      Салгир60 бўйларининг асираларин.

      Эшитиб қоламен, дўстларим, ҳозир

      Кўпинча сизлардан савол ёғадир:

      «Ким учун бу нозинг чекади оҳин?

      Қизғанчоқ қизлардан кимни хушлабсан,

      Қайсига созингда куй бағишлабсан?

LVIII

             Илҳоминг мавжлатиб кимнинг нигоҳи,

      Армуғон этмишдир самимий меҳр,

      Сенинг бу ўйловчан куйингга, қани,

      Сенинг шеъринг кимни оллоҳ деб танир?»

      Дўстларим, ҳеч кимни, Худо ҳақи!.. Ман

      Бошимдан кечирдим, маҳрум нашъадан,

      Муҳаббатнинг телба ғалаёнини.

      Ишқ-ла қофиянинг ҳаяжонини

      Кимки қўша билса, у инсон хушбахт:

      У шеърнинг муқаддас сирли садосин

      Янгратар ва босар Петрарка изин;

      Қалбнинг азобини тинчитар; шул вақт

      Муяссар бўлади унга шараф-шон;

      Лекин мен севганда эдим гунг, нодон.

LIX

             Ишқ кечди, кўриниш берди илҳомим,

      Зулмат босган фикр нурланди секин;

      Озодмен, янгидан излайман доим

      Сеҳркор садолар, хаёл, ўй базмин.

      Ёзаман, юрагим билмас, дард нима…

      Ёзилиб битмаган шеърлар ёнига

      Қалам ҳушсизланиб чизмайди расмин

      Хотин болдирларин ва чеҳраларин.

      Ўчган кул лов этиб ёнмас янгидан,

      Яна қайғураман! Кўзимда йўқ ёш.

      Мана энди бўрон излари ювош

      Руҳимда жим бўлиб қолар тамоман.

      У чоғда ёзарман йигирма бешта –

      Қўшиқдан иборат достон, албатта.

LX

             Ўйларкан асарнинг планин секин

      Ва қаҳрамонимни на деб атайман;

      Романнинг ҳозирча биринчи қисмин

      Битирдим; буларнинг барин қайтадан

      Кўриб чиқдим қатъий бир диққат ила;

      Бунда зиддиятлар ҳали кўпгина,

      Лекин тузатишни мен истамайман;

      Цензурага61 ўзимнинг бурчим тўлайман,

      Журналистларга ҳам чайнамоқ учун

      Меҳнатим мевасин берарман яна:

      Эй янги туғилган асарим, жўна,

      Нева бўйларини кезиб чиқ бутун;

      Менга хизмат қилиб, қозон шараф-шон;

      Қинғир сўз ва ур-сур, сўкиш ва сурон!

      ИККИНЧИ БОБ

       О rus!..

Hor 62

      О, Русь!

I

             Евгений Онегин зериккан қишлоқ

      Гўзал, латофатли бир гўша эди;

      Бу ерларда кимки соф завққа иноқ

      Тангрига шукрлар қилса арзирди.

      Асилзода уйи холис тамоман,

      Шамоллардан уни тоғ паналаган,

      Бир кичик дарёнинг тепасидадир;

      Қаршидан узоқда яшнар дала-қир,

      Ўтлоқлар

Скачать книгу


<p>59</p>

Муза – поэзия, шоирнинг илҳоми («муза» юнонча сўз; санъатнинг илоҳий ҳимоячилари муза деб аталар эди).

<p>60</p>

Салгир – Қримдаги бир наҳр.

<p>61</p>

Цензура – матбуот устидан ҳукумат контроли. Пушкин даврида цензура жуда қаттиқ эди, ҳукуматнинг ўзбошимчалигига, зулмига қарши қаратилган ҳар қандай фикрни, ҳатто энг ожиз имони ҳам бўғар эди. Цензура дастидан Пушкин ҳам анча қийналган эди.

<p>62</p>

Пушкин бунда товуш жиҳатидан ўхшайтурган сўзлардан фойдаланиб, сўз ўйини ясайди. О rus! (лотинча) – Эй, қишлоқи! – демакдир.