ТОП просматриваемых книг сайта:
Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул
Читать онлайн.Название Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5257-1-9
Автор произведения Нурали Қобул
Издательство Asaxiy books
Ўттизинчи йиллар охирида Республика Олий Кенгашининг раиси Йўлдош Охунбобоевга шу бинодан дача сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Бироқ республика оқсоқоли чор императори генерали яшаган уйга кўчиб киришга чўчийди.
Генерал вилласининг кун чиқиш томонида янги бино тикланади ва атрофдаги ерлар Олий Кенгаш раиси боғи ихтиёрига берилади.
– Бунча ер бизга кўплик қилади, Ҳамиджон. Ярмини олиб, ёзувчиларимиз учун ижод уйи қилсангиз бўлади. Генерал ёзлиги ортига бир неча хоналик меҳмонхона қуришга ҳам кўмак этасиз, – дейди Йўлдош ота Ҳамид Олимжонга.
Шу тариқа Қибрай туманининг Арғин қишлоғи яқинидаги хушҳаво манзилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ижод уйи ташкил этилади. Ҳамид Олимжон ўша пайтда ҳам кўпчилиги ижарада яшаб юрган ижодкорлар учун бир илҳом қайноғи бўлган гўша яратиш ишига астойдил киришади. У пайтда бу каби ишлар учун масъул ташкилот – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида Адабиёт фонди бўлиб, унинг раиси Чустий домла эканлар.
Ҳамид Олимжоннинг Уйғун билан Дўрмондан қайтаркан автоҳалокатда фожиали ҳалок бўлиши бутун Ўзбекистонни ларзага солади. Ўша пайтдаги Республика раҳбари кўзида ёш билан Ҳамид Олимжоннинг бошида ўтиради. Вафотидан сўнг ижод уйига Ҳамид Олимжон номи берилади.
Йўлдош Охунбобоев, Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Собир Раҳимов ва Шароф Рашидовларнинг номлари районлардан, шоиру ёзувчилар оти мактаблардан олиб ташланиши компаниясида Ҳамид Олимжон номи ҳам ижод уйидан олиб ташланди.
Ижод уйининг биқинидаги республика Олий Кенгаши раислари яшаб келган тарихий бинода Йўлдош Охунбобоев, Шароф Рашидов, Амин Ниёзов, Ёдгор Насриддинова, Назар Матжонов ва Иномжон Усмонхўжаевлар истиқомат қилганлар. Ҳозир бу бино ташландиқ ҳолда бўлиб, “Қибрай” санаторияси маъмуриятига қарашлидир.
Санаториянинг арчазорли йўлакларида кезар эканмиз кечмишда уюшмани бошқарган Жамол ака (Жамол Камол) бир воқеани айтиб қолдилар.
– Икки мингинчи йиллар эди, – деди одатига кўра Жамол ака тўхтаб қўл ҳаракати билан фикрини тушунтирар экан. – Биласиз, мен Вильям Шекспир асарларини инглиз тилидан она тилимизга таржима қилганман. Бу пайтда бизда китоб чоп этиш ҳам, ўқиш ҳам инқирозга юз тутган эди. Ҳатто мактабларда ўқийман деган ўқувчи, ўқитаман деган ўқитувчи ҳам сийрак тортиб қолганди. Бир дўстимизнинг ҳомийлигида Шекспир таржимасини оз нусхада бўлса-да чоп эттирдик. Республикада китоб савдоси тизими Рустам Шоғуломов каби шоввозлар томонидан барбод этилиб, “Ўзкитоб” бирлашмаси йўқ қилинган эди. Китобни сотиш учун машинамга солиб, темир-терсак, латта-путта тўпловчи лўли каби йўлга тушдим. Шаҳар айланиб ўша пайтдаги театр ва рассомчилик институтига бордим. Таниқли олим, институт ректори Усмон Қорабоевнинг ҳузурига кирдим. Мени илиқ қаршилаб, арзимни эшитди ва кўмак этмоқ учун олий даргоҳнинг хўжалик ишлари бўйича проректорини хоналарига чорлади. Келтирганим китобларни сотмоқ учун ёрдам беришини буюрди. Бу китобни студентлар ўқиши кераклигини таъкидлади. Мен Усмон Қорабоев билан хайр-хўшлашиб, проректор ортидан