ТОП просматриваемых книг сайта:
Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев
Читать онлайн.Название Ҳақиқат талабгоримиз
Год выпуска 0
isbn 978-9943-8688-5-4
Автор произведения Карим Бахриев
Издательство Adabiyot
Сенека бойликка танқидий назар билдирса-да, бойлик қашшоқликдан афзал дейди, чунки бойлик яхшилик қилишга кўпроқ имкон беради. Дониш инсон бойликка қул бўлмайди, соҳиб бўлади. Унинг назарида, бойлик – имтиҳондир, яхши-ёмонни ажратадиган воситадир.
Сенеканинг аскетлиги, дарвешлиги Нақшбандни, тасаввуфни ёдга солади.
Ҳечи мо не-ю, ҳечи мо кам нест,
Аз пайи ҳеч-ҳечи мо ғам нест.
Жанда бар пўшту пушт – гўристон,
Рўзе, ки мирем мо, мотам нест.
Ҳечимиз йўғ-у, ҳечимиз кам эмас,
Ҳечимиз йўғи бизга ғам эмас.
Эгнимиз – кафану, уйимиз – гўристон,
Биз ўлган кун ҳеч мотам эмас.
Нақшбанднинг бу нолаларидан аёнки, тасаввуф аҳли бу жилвагар дунёга боғланган ришталарни бир-бир узганлар. Дарвишнинг ҳеч нарсаси йўқлигини у овқат емаган, кийим киймаган деб тушунмаслик керак. Дарвишлар овқатни нафс талаби билан емаганлар. Кийимни чиройли кўриниш учун киймаганлар. Овқат қаноат билан ейилган. Кийим баданни беркитиш учун кийилган. Кийимни – кафанга, уйни қабрга менгзаганлари уларнинг ўлимга – Аллоҳнинг даргоҳига боришга ҳамиша тайёр эканликларини билдиради, шунинг учун ўлим куни ҳам уларга мотам эмас.
Сенеканинг бу асари – маънавий камолот дастуридир, унга кўра, фароғатли ҳаёт ташқи дунё ҳою ҳавасларига чирт кўз юмган ҳолда яшамоқдир, дунёдан эркинликдир. Бир умр қўрқувга қарши курашган Сенека ўлимдан ҳам қўрқмасликни уқтиради, бунинг учун ўлимни – Яратувчининг иродаси сифатида қарамоқ лозим, Унинг иродасига инсон бас кела олмайди.
Инсонга дунёвий ҳаёт учун берилган вақтни асрашга чақиради Сенека: «Ўзингни ўзинг учун сақла, шу пайтгача сендан тортиб олинаётган ёки ўғирланаётган, беҳуда кетаётган вақтингни бундан буён асра ва жамлаб ол. Менинг ёзаётганим ҳақ эканига ўзинг ишонч ҳосил қил: бизнинг вақтимизнинг бир қисмини куч билан тортиб олишади, бир қисмини ўмаришади, бир қисми дангасалигимиздан бекорга оқиб кетади. Ўзимизнинг эҳтиётсизлигимиз туфайли йўқотишларимиз ҳаммадан ҳам кўра шармандалидир. Диққат қилиб назар сол: ахир ҳаётимизнинг каттагина қисмини аҳмоқона ишларга сарфлаймиз, бекорчиликда ўтадиган вақтимиз ҳам – оз эмас, қолаверса, обдон қарасак, ҳаётимизнинг ҳаммасини қилишимиз керак бўлган ишларга эмас, бошқа нарсаларга сарфлаганмиз… Менга вақтни қадрлайдиган, бир куннинг ҳам қанчалар қимматли эканини биладиган, ҳар бир соат сайин ўлаётганимизни тушунадиган бирор-бир одамни топиб кўрсат-чи?! Бизнинг фожиамиз шундаки, биз ўлимни олдинда кўрамиз; ҳолбуки унинг аксарият қисми аллақачон ортимизда, – ахир умримиздан қанча йиллар ўтди, ўтиб кетган йилларимиз энди ўлимга тегишлидир».
Ҳаёт б�