Скачать книгу

нимадалигини фаҳм этади, кўз ўнгига келтиради. Айтишади-ку, инсонга камолот учун бешта китоб ўқиш етарли, аммо бу беш китобни топиш учун беш минг китобни ўқиш керак, деб. Албатта, бу бироз жўн тушунтириш, аммо китобга инсон ўз сиёсий онги, ижтимоий, маънавий, ҳаётий тажрибаси залворидан келиб чиқиб ёндошса, у китобни ўзгача ўқийди.

      Мен мутолаа қилар эканман, бир нарсага амин бўламанки, ҳамма ерда фикрловчи инсонлар ҳамдарддирлар. Шунинг учун мен қадим Сенекада тасаввуф изларини, Нақшбандни кўраман, Африка шоири Бернар Буа Дадье шеърларини Шавкат Раҳмонга қиёслайман, Эмили Дикинсон ва Ҳалима Худойбердиева шеърларида якдиллик ҳис қиламан, Паскаль ва Румийнинг бир хилда мулоҳаза юритганига дуч келаман…

      Бугун қисман сўз юритадиганимиз Сенеканинг китоб ўқиш борасида Луцилийга мактуби мавжуд. II рақамли номада Сенека хусусан шундай ёзади: «Сен сайру саёҳат қилмайсан, тез-тез турар жойингни ўзгартиравермайсан. Ахир кўчишлар, сарсон-саргардонликлар – бемор қалбнинг белгиларидир. Мен ўйлайманки, руҳ хотиржамлигининг биринчи далили – муқим яшаш ва ўзлигини сақлаб қола олишдир. Аммо бошқа нарсага ҳам диққат қил: турли-туман ёзувчиларни ва ҳар хил китобларни ўқийвериш ҳам саёқликка, кўчманчиликка ўхшамайдими? Агар қалбимда бирор-бир нарса ўрнашиб қолсин десанг, буюк аҳли донишларнинг униси ёки буниси билан узоқ вақт мулоқотда бўлиш, уларнинг қувваи ҳофизаси билан қалбни суғориш лозим бўлади. Ҳамма жойда ҳозир инсон – аслида ҳеч бир жойда йўқ инсондир. Ҳаётини саёқликда ўтказган одамнинг мезбони кўп бўлади, аммо чинакам дўстлари бўлмайди. Буюк донишмандларнинг ҳеч бири билан яқинлаша олмаган, ҳаммасини шошилиб, юзаки ўтказиб юборган кимса ҳам шундай бўлади. Ютиб улгурмасданоқ қусиб ташланган овқат фойда келтирмайди ва вужудга ҳеч нарса беролмайди. Дори-дармонни тез-тез алмаштириб турадиган бемор асло тузалмайди, соғлиғига зарар келтиради. Турли-туман дорилар суркаладиган яра сира битмайди. Ҳадеб у ёқ-бу ёққа кўчирилиб ўтказилаверадиган ниҳол кўкармайди. Энг фойдали нарса ҳам юзаки ҳолда фойда келтирмайди. Китоблар ҳам кўпликда бизни сочиб юборади. Шунинг учун агар эгалигингдаги китобларнинг ҳаммасини ўқий олмасанг, ўқий оладиганингча китобга эга бўл – етади… Шунинг учун ҳамиша тан олинган ёзувчиларни мутолаа қил, агар гоҳида бошқа нарсага чалғигинг келса, аввал ташлаб қўйган нарсангни ўқи…»

      Сенека давридан кейин инсоният кутубхонасига яна миллионлаб муаллифлар, миллиардлаб китоблар қўшилди. Бугун бу уммонда ўз китобини топиш минг карра оғир.

      Сенекага кўра китоблардан ҳикмат изланади: «Бугун мен Эпикурни мутолаа қилаётиб (мен шундай тез-тез бегоналарнинг боғига тушиб тураман, қочқин сифатида эмас, меҳмон сифатида тушаман), қуйидаги ҳикматга дуч келдим: «Шодумон қашшоқлик, – дейди у, – хусусий нарса». Агар шодумонлик бўлса, бу қанақа қашшоқлик бўлди экан? Оз нарсага эга бўлган инсон қашшоқ эмас, кўп нарсага эга бўлишни истайдиган, борига қаноат қилмайдиган инсон қашшоқдир».

      Мен ҳаётим мобайнида қайта-қайта қайтган, қайтаётган муаллифларимдан бири Сенекадир.

      СЕНЕКА ВА НАҚШБАНД

      (Луций Анней Сенека. Нравственные письма к Луцилию. Перевод и примечания С.А.Ошерова.

Скачать книгу