Скачать книгу

ёрда-а-ам!..

      Овоз ўнг ёндан, жануб тарафдан келарди, ўша томонга қарадим. Қоронғиликда ҳеч нарса кўринмади. Йўлга тушдим. Оёқ билан эмас, қўл билан юриб боряпман. Қўлларим билан симга осилганча жануб томон силжияпман. Бармоқларим карахтлаштиб, билагим толиқиб, елкаларим оғирлигимга дош беролмай қолгунга қадар юрдим. Бу аҳволда йўл босиш оғир. Қандай бўлмасин дам олиш чорасини кўриш керак . Товонимни ерга тираб, қўлларим билан симни қаттиқ тортиб гавдамни кўтардим, сим устига чиқиб олмоқчи эдим, бўлмади, қўлтиғим билан бир муддат осилиб турдим. Иягимни ҳам ишга солдим. Бармоқларимга куч қайтгунча иккала қўлтиғимга симни қисиб, жағимга таяниб турдим. Изтиробга тўла овоз яна такрорланди:

      – Ёрдаа-ам!

      Энди аниқроғи эшитилди. Овоз аёл кишиники. У мендан унчалик узоқда эмас, ҳатто инграгани ҳам эшитила бошлади.

      – Ҳозир, бирозгина сабр қилинг!

      – Қўйвораман, тезроқ!

      Нолага тўла овоз мени югуришга мажбур қилди. Қўлларимнинг ўрнини тез-тез алмаштириб "қадам-бақадам" силжияпман. Қора кўринди. Мендан уч-тўрт қадам нарида нимадир симга осилиб турарди. Ўша томонга интиларканман, елкам билан алланарсага тақалиб тўхтаб қолдим. Шу пайтгача симни нима ушлаб турганини ўйлаб кўрмаганимни қаранг. Елкамга тақалган нарса бетон устунча эди. Демак, маълум бир масофада симни тутиб туриш учун устунчалар ўрнатилган. Бу менга катта қувонч бағишлади. Қаранг-а, ҳатто шундай ҳолатда ҳам қувониш мумкинми дунёда! Аммо ҳозир бунга фурсатим йўқ. Нола қилиб ёрдам сўраётган аёлни қутқазиш керак аввал. Сўнгра бир гап бўлар.

      – Мана, боряпман, бирозгина чиданг!

      – Оҳ, тез бўлинг!..

      "Қадамимни" тезлатдим, бироқ етиб боролмадим. Қўлимни чўздим-у унинг билагидан ушлашга улгурмадим. Куч-қуввати батамом тугаган, сўнгги дақиқада менинг яқинлашганимни ва қўл чўзганимни кўриб тамом ўзини ташлаб юборди.

      – Ё!.. – деган бўғиқ, кучсиз, аммо жонҳолатда айтилган нидо мени кескин ҳаракат қилишга ундади. Унинг қўллари симчивиқдан узилган ва у бир неча сония ичида тубсизлик қаърига томон учиб кетиши мумкин эди. Талпиндим, қўлим етмади ва шу лаҳзанинг ўзида оёғимни чўздим ва қичқирдим:

      – Ушла! Оёғимдан ушла!

      Бу ҳолатлар бир сония ичида бўлиб ўтди, албатта. Унинг қўллари пойчамга ёпишди ва юқорига чиқиш учун типирчилай бошлади. Қўлларим қанчалик толиққан бўлмасин, пойчамга илашиб, тебраниб турган, ихраб-сихраётган жонзотнинг вазни унчалик катта эмаслигини пайқадим. Тиззамни юқорига тортиб уни ўзимга яқинлаштирдим. Чап қўлим билан симни ушлаганча пастга эгилдим. Қўлимга унинг сочи илашди.

      – Тортинг, майли, тортаверинг, чидайман, – деди у умидворлик билан.

      Оёғим билан ҳимоя қилиб сочидан енгилгина торта бошладим. Вазни енгиллашганини пайқаб, у ҳам болдиримдан маҳкам қучоқлаб олди. Иккинчи оёғимни ишга солдим. Бошмоғим аллақачон йиртилиб тамом бўлганди, бош бармоғим билан ерни пайпаслаб, оёғим остида икки бармоқ жойлашгулик чуқурчани "кашф" қилдим. Қандайдир бир жониворнинг

Скачать книгу