ТОП просматриваемых книг сайта:
Молхона. Джордж Оруэлл
Читать онлайн.Название Молхона
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-149-8
Автор произведения Джордж Оруэлл
Издательство Asaxiy books
ЕТТИ АРКОН
1. Икки оёқда юрадиган ҳар ким – душман.
2. Тўрт оёқда юрадиган ёки қаноти бор ҳар ким – биродар.
3. Ҳайвонлар кийим киймайдилар.
4. Ҳайвонлар тўшакда ётмайдилар.
5. Ҳайвонлар шароб ичмайдилар.
6. Ҳеч бир ҳайвон бошқа ҳайвонни ўлдириши мумкин эмас.
7. Барча ҳайвонлар тенг ҳуқуқлидир.
Ҳаммаси жуда чиройли ёзилди, фақат «биродар» сўзи «Бриодар» тарзида ёзилгани ва «с» ҳарфларидан бири бошқа томонга қараб турганини ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Умуман олганда, ҳаммаси тўғри тамойиллар эди. Йиғилганлар ёзилганларни тўғри англаб олишлари учун, Сноуболл тамойилларни баланд овозда ўқиди. Ҳамма тўлиқ ризолик билдирди, айрим онгли ҳайвончалар тамойилларни дарҳол ёд олишга киришдилар.
– Энди, ўртоқлар, – деди Сноуболл, мўйқаламни улоқтира туриб, – ҳамма далага! Жонс ва унинг қулларидан кўра ҳосилни тезроқ йиғиб-териб олиш биз учун ор-номус белгисидир!
Аммо айни шу пайтда учта сигир, у оёқдан бу оёққа таянган ҳолда, қаттиқ маърай бошлашди. Улар бир кеча-кундуздан бери соғилмаган эди, уларнинг эмчаклари оғрий бошлаганди. Бироз ўйланиб тургач, чўчқалар челак келтиришни буюришди ва сигирларни жуда чиройли тарзда соғиб олишди. Маълум бўлишича уларнинг иккига ажралган туёқлари айнан шу учун яратилгандай эди. Бешта челак тезда буғи чиқиб турган иссиқ сутга тўлди. Бошқа ҳайвонлар бунга қизиқсиниб қараб турардилар.
– Энди бу сутни нима қиламиз? – Кимдир савол берди.
– Жонс баъзан сутни бизнинг емишимига қўшиб берарди, – деди товуқлардан бири.
– Сут ҳақида ўйлаш керак эмас, ўртоқлар! – челакларни ҳайвонлардан тўсиб, ўдағайлади Наполеон. – Сут ҳақида ғамхўрлик бизнинг зиммамизда. Ҳосил – бугун асосий иш шу. Ўртоқ Сноуболл сизларни бошлаб боради. Мен бир неча дақиқадан сўнг, орқаларингдан етиб бораман. Олға, ўртоқлар! Йиғим-терим кутиб турмайди.
Ҳайвонлар далаларга отландилар, йиғим-теримга киришдилар, кечқурун уйга қайтгач билиндики, сут гумдон бўлган.
III БОБ
Оҳ, улар йиғим-теримда