Скачать книгу

балки ички ҳистуйғуларим жунбишга келгандир. Сабабсиз, чидаб бўлмас даҳшат устимдан хўжайинлик қиларди. Аниқ билдимки, бу кеча бутунлай ухлаёлмайман, тезда устбошимни кийиб, у бурчакданбу бурчакка юра бошладим, шундай қилиб, ўзимга хос бўлмаган заифлигимни енгдим.

      Хуллас, хонанинг у ёқбу ёғига бир неча марта борибкелдим, тўсатдан зиналар ортидан кимнингдир енгил қадам товушлари эшитилди. Ашерни қадам товушидан танидим. У хонам эшигини секин тақиллатди ва қўлида фонарь билан кириб келди. Ҳар доимгидай аҳволи чатоқ, юзларида қон йўқ, худди мурдадай, лекин кўзлари телбанамо қувноқ, ҳар бир қилиғида жазавали ҳаяжони билиниб турибди. Ашернинг кўриниши мени қўрқитиб юборди… Нима бўлгандаям, азобли ёлғизликка қараганда шу яхшироқ, унинг кириб келишини кўриб, ҳатто хурсанд бўлиб кетдим.

      Бир неча сония у теваракатрофни кўздан кечирди ва қисқалўнда қилиб сўради:

      – Ҳа, сен кўрмадингми? Хўш, сен яна кўрмадингми? Сенми, шошмай тур! Ҳозир кўрасан!

      Худди шундай сўзлар билан у фонарини авайлаб, деразаларнинг бирига ташланиб қолди ва та бақаларини бўронга пешвоз қилиб ланг очиб қўйди. Шамолнинг кучли тўлқини хонага бостириб кирди, биз ўзимизни зўрға оёқда тутиб қолдик. Ҳақиқатан ҳам бўроннинг авжи баланд, лекин ғаройиб ва ажойиб тун оқшоми ўзининг қаҳрли, ҳайбатли сеҳри билан мени ром этарди. Фикри ожизимча, қўшни ҳудудларда тўфон авж оларди, баъзан шамол йўналиши кескин ўзгарар; қалин, оғир булутлар уй кўшкига тегайтегай деб осилиб турарди, улар шошилинч тезликдан ҳар томондан бостириб келиб уриларди! Булутлар қалин ва тиғиз, на ой, на юлдуз, на чарақлаган чақмоқни кўрардик. Бироқ ердан кўтарилаётган, ваҳимали кўринган буғлар ялтироқ товланиб бутун қасрни ўраб олганди.

      – Қарама… Бунга қараш ярамайди, – қалтироқ овозда Ашерга юзландим, уни деразадан узоқлаштириб, оромкурсига ўтқиздим. – Бу ваҳимага солувчи манзара балки табиатнинг одатдаги инжиқлигидир ёки электр қуввати чақиргандир… Сирли хислатларга эга кўлнинг парланиши билан боғлиқ ҳодиса бўлиши ҳам мумкин. Кел, деразани ёпиб қўяйлик… Товонинггача музлатиб юборадиган шамол сен учун жуда хавфли. Мана, сенинг севимли китобларингдан бири. Мен сенга овоз чиқариб ўқиб бераман, бу тунни шундай ўтказамиз.

      Мен Ашер севган сэр Ланселот Каннингнинг “Телба ҳасрат” романини қўлимга олдим; тўғрисини айтганда, асар ғализ, аччиқ ичакдай чўзилган. Лекин ёнберимда бошқа китоб йўқ эди; охироқибат, телбаликнинг пайдо бўлиши ҳақида ўқимоқчи бўлдим, бу дўстимнинг касалини бироз бўлсада босади, деб керагидан ортиқ ишонч билдирдим. Ҳар қалай, ўткир, бетоқат диққатталаблик билан қанча муҳокама қилиш керак бўлса, Ашер шунча эътибор билан қулоқ солди, билишимча, ҳикоямнинг ҳар бир сўзига аҳамият қилди.

      Мен китобнинг энг қизиқ жойига келдим, у ерда роман қаҳрамони Этелред кўп уринишлардан сўнг дарвешнинг бошпанасига юлқиниб киради. Кўпчилик буни ўқиган, мана, ўша боб: “Мана, ўша ростмана ботирлигини шароб юзага чиқарган

Скачать книгу