ТОП просматриваемых книг сайта:
Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан По
Читать онлайн.Название Тик қоялар қиссаси
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Эдгар Аллан По
Издательство Asaxiy books
Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Берли фитцинг отхонаси алангасидан отилиб чиққан айғирни тутган учта отбоқар отни юган ва арқон ёрдамида ушлаганди, аммо шундан буён бирон киши унинг яқинига ҳам бормаган. Бундай ақлли ва ўйноқи жониворларнинг пайдо бўлиши кўпчиликда алоҳида фикр уйғотмаслиги керак эди, лекин айримлар, ҳатто бунга бепарволар ҳам безовта бўла бошлади; айтишларича, бир тўда одам йиғилиб, бу ғалати отга кўз ташлашмоқчи бўлишганда, шунда у туёқларини ерга уриб, ғазаб билан пишқирган, ёш Метценгерштейн ҳам иложини қилолмай, отнинг чақмоқдай ҳаракатлари олдида ранглари оқариб кетган, негаки от нақ одам кўзи билан қараб турарди.
Кунларнинг бирида тунги оғир мудроқдан уйғонган Метценгерштейн ётоғидан отилиб чиқиб, шошганича отига минди ва ўрмон чангалзори томон чоптириб кетди. Бундай ҳолат кўп бор такрорлангани учун ҳам ҳеч ким хавотирланмади, аммолекин бу сафар уни уйидагилар қаттиқ безовта бўлиб кутди: ёш хўжайиннинг кетганидан бир неча соат ўтиб Метценгерштейн лар кошонаси пойдеворидан бошлаб деворларигача ёрилиб, қимирлашга тушди, кўкишқизил аланга ҳамма ёқни қоплай бошлади.
Ёнғинни биринчи бор пайқашганда, кошона алангага бурканиб бўлганди. Ҳамма бинонинг озгина қисмини бўлса ҳам қутқариш пайида эди. Аммо барча ҳаракатлар бекор кетди. Талвасага тушиб қолган қўшнилар томошага чиқишиб, тантанавор чеҳралар билан бинони ўраб олишиб, ёнғин томон секинсекин юришди. Бироз вақт ўтиши билан бу воқеалар йиғилганларнинг диққатини ўзига бўйсундирди ва бу ҳолат шуни маълум қилдики, жонсиз нарсаларнинг ҳалокатига қараганда инсоний азобуқубатлар оломонни чуқурроқ ларзага соларкан.
Ўрмондан то Метценгерштейн кошонасигача улкан эманзорли хиёбондан бўроннинг беором руҳи янглиғ учган отда гангиган чавандоз пайдо бўлди. Унинг юзида умидсизлик аралаш уқубат мужассам, бутун танаси ортиқча таранглашган, тишини лабига қаттиқ босганидан лаблари қонталаш, шунда чавандоз тўсатдан қаттиқ ўкириб қўйди. Лаҳзалар ичида – оловнинг гувиллаши ва шамолнинг шовиллашида, худди ҳисобкитоб қилингандай, туёқлар тақиллай бошлади, яна бир муддатдан кейин – бирдан хандақ ва дарвозадан сакраб ўтиб, от ёниб битаётган кошонанинг зиналари устида туриб