ТОП просматриваемых книг сайта:
НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Читать онлайн.Название НАМОЗШОМ ХАЁЛИ
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство Yangi asr avlodi
Олимованинг гапини охиригача эшитмай, Раҳимов:
– Нима, сан эшитмаганмисан, Зийнат? – деди. – Етимнинг ҳақи етти дарёни қуритар эмиш!..
Зоҳир Карим аста Раҳимовнинг тирсагидан олиб, гапга аралашди:
– Биз баримиз сизнинг шогирдларингизмиз, устоз, – деди. – Биздан чакки ха-фа бўлаётирсиз. Ўзингиз яхши биласиз-ку, буйруқчи – буюради, ижрочи – ба-жаради. Биз – ҳаммачикимиз – партиянинг салдатларимиз… И ш н и, ина, Са-лимбойга хатлаб топширасиз. Топшириқ шу!..
– Ишними? – деб, Раҳимов Чучмалвойга қаради: унинг эгнида қора кастюм-шим, оқ кўйлак, бўйнида калта тўғаланган чипор галстук; лабларида билинар-билинмас ишайиш, кўзларида эса мубҳам, ўлимтик бир н и м а жилваланаётир. Сан – бала, Пионерлар уйини хароб этасан-ов, деган аччиқ, аламли бир фикр хаёлидан кечаётиб, Чучмалвойнинг навқиронлигини, ўзининг эса ёши ўтаётган-лигини ўйларкан, кўксига бедодликнинг тиғдай алланимасидир совуқ санчилиб, Раҳимов: – Топширамиз, – деди, хиёл ўксук, хиёл титроқ оҳангда. – Эса ичона кирали. Юринглар.
Ҳовли кенг-мўл эди. Ҳаммаёқ ораста. Ҳовлининг теварагини қатор хоналар қуршаган. Ҳар бир хона эшиги ёнида ихчам-ихчам гулзорчалар; гулзорларда эса гултожихўрозлар, райҳону сафсар гуллар… Уларнинг барқ уриб яшнаёт-ганлигини кўриб, беихтиёр кишининг баҳри дили яйрайди. Ҳовлининг ўрта-сидаги қари бир тут дарахтидан атрофга сокинлик, шунинг баробарида, ажаб бир улуғворлик таралаётгандек.
Дастлаб улар эшигининг тепасига “Шон-шуҳрат зали” деб ёзилган лавҳа осиғлиқ, кенг, ёруғ бир хонага кирдилар.
Чучмалвой даъфатан кўраётганларига ишониб-ишонолмай:
– Оҳ-ҳо, зўр-ку! – деворди, ҳаяжонини яширолмай. – Қойил-а, Зойир Кари-мович?!. Деворлардаги Фахрий ёрлиқлару Дипломларни қаранг-а, бари ромка-лаштирилган-а!.. Қойил… қойил!..
Хонанинг ҳар ер-ҳар ерида бир-биридан кўркам тулумлар: бир қозон деб аталгувчи, тумшуғи узун, катта оққуш, қарға, чағаллоқ, даканг хўроз, каклик, тустовуқ, бургут…
Бир-биридан ажойиб, бир-биридан жонлидай қотирилган тулумларни кўраё-тиб, меҳмонлар бир зум анграйиб қолдилар.
Олимова илдам бургутга яқинлашиб, қанотларини сийпалади, аста тумшу-ғига бармоғини тегизиб кўрди…
Чучмалвой ҳайрату ҳаяжон билан таъкидлаганидек, хона деворларида ранг-ба-ранг Фахрий ёрлиқлар, зарҳал ёзувлари жимжимадор Дипломлар… Уларнинг ҳар бири алоҳида рамкаларда хонага бошқача бир зеб бағишлаётгандай эди. Тўрдаги узун, ойнабанд қутида эса бир талай минорасифат ҳамда гумбазсимон катта-кичик совринлар деразадан тушаётган қуёш нурида кўзни қарақтиргудай ялт-юлт жилоланмоқда эди.
– Сиз, насиб этиб, жиддий киришсангиз, усто, тез орада Детдомниям оёққа турғазасиз, – деди Олимова, хилма-хил совринларни томоша қилаётиб. – Ина буни қарангла, Зойиржон Каримович, ВДНХаники экан, худди Кремила ўхший-ди-я!..
Раҳимов