ТОП просматриваемых книг сайта:
НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Читать онлайн.Название НАМОЗШОМ ХАЁЛИ
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство Yangi asr avlodi
– Миникида шулай иди бит, – деди Юнус чол, аста хўрсиниб. – Инди бўлмий, ишдан шиғам. Биз – кўшсак кирак.
Дабрустдан қўлидаги пиёласи қалқиб:
– Ҳа?!. – деди Шариф почтачи. – Эсинг жойидами, қаёққа кўчмоқчисан? Ҳов-лингчи, ҳовлинг?
– Ай-й-й! – деди Юнус чол, паришон бошини чайқаб. – Синга айтсам, Қозон-даги ҳовлимиз дварес иди, настояший дварес!.. Абийларга ташлаб килавер-ганмиз.
Шундай деб, Юнус чол аллатовур қўл силтади. Унинг бундай қўл силташи – фақат ўзигагина аён бир оғриқнинг шунчаки аламли ифодасигина эди. Ўттиз йиллардан кўпроқ аввал – янги кўчиб келган кезларида – ҳовли ўрни ташлан-диқ шўразор, ғавлаб кетган қамишзор эди. Энди саф-саф иморат, чоғроққина ҳаммом, ажойиб боғу чарвоқ…
… э, ҳаммасидан ҳам қишлақнинг одамлари-ши? – деб кўнглида қайд этди Юнус чол. – Бари добрий… Добрий. Уф-ф!..
– Биласинг-ку, Равил Янгийўлда яший, – деди Юнус чол, тағин жисму жони ўртангудай бир хўрсиниб. – Рафаил армиядан қайтғаш, калхуз раисиннан машин сураган иди. Раис, бикар турған машина йуқ, дегаш, абийсиникина меҳмонға борған иди. Инди абийсининг қайнсинглисина уйланмакши. Рашида Равилнинг ёниға кўчишимизни сураб хат ёзипти. Синга айтсам инди, боя минга берган хатларингнинг биттаси Равилдан икан: улда кўчишимизни сўрий.
– Тушунмадим, Юнус – жўра, – деди Шариф почтачи, пиёлани дастурхон чеккасига қўяётиб. – Буларнинг бари – қариган чоғингда сарсон-саргардон-ликми, дей-ман-да!
Юнус чол хомуш эди, хаёлчан, бир қадар ўксук кулимсиб:
– Бизнинг бир уруғимиз Янгийўлға сашилған, – деди. – Што па делаеш, Ша-риф!..
* * *
Не тонгки, бирор ўн беш кундан сўнг, кўчадилар.
Айни кўчадиган кунлари – чошгоҳ маҳали – ҳовлини қўни-қўшни, хотин-ха-лаж, бола-бақра, ёшу қари босиб кетади.
Ҳаммаларининг кўзларида – кўчаётганларнинг ҳам, кузатаётганларнинг ҳам – сўнгсиз, тарифларга сиғмас бир мунг чақнайди.
Ҳатто, Хабила опанинг ўгирлари – ҳамгап аёллар – бир-бирларидан яширин-ча кўзёшларини артадилар.
Юнус чол Ғаффор Тош билан қучоқлашиб хўшлашаётганида, жонажон қўш-нисининг кўзлари жиққа ёшга тўлганини кўриб, ҳали-замон ўзининг ҳам ўпкаси тўлиб ҳўнграворадигандек, лаблари қалтирайди; кўзларида ёш билан кулмоқчи бўлади… Шариф почтачи билан хайрлашаётганида эса, пешонасини қадрдони-нинг кифтига босиб, кўзёшларини унинг камзулга сингдиради.
… эркаг-а!.. Аёллар, болалар олдида-я!..
Ниҳоят, ҳамма билан бир-бир бағримлашгач, кўч-кўрон ортилган қўшимча тиркама кузовли машинанинг зинапоясидан баланд кабинага кўтарилади, кам-пирининг ёнига ўтириб, эшикни ёпади.
Кузатаётганларга Хабила опанинг бошигина кўринади: расмлардаги афсона-вор фаришталарнинг юзларидай нуроний юзлари бўғриқиб, кўзгиналари қиза-риб кетган; дамба-дам рўмолчасини кўзларига босади.
Рулда – Рафойил; қалин, малла сочлари пахмайган, кўзлари жавдирайди: ҳаётнинг ажабтовур