ТОП просматриваемых книг сайта:
Қумдаги хотин. Абэ Кобо
Читать онлайн.Йўл табора тиккаланиб борар, теварак-атрофда қумдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.
Шуниси ғалатики, уйлар турган жой сира ҳам кўтарилмаган эди. Йўлнинг ўзигина юқорилаб борар, қишлок эса ҳамон пастликда қолиб кетмоқда эди. Йўқ, йўлгина эмас, у билан бирга уй оралиғидаги ерлар ҳам кўтарилиб борарди. Шунинг учун бутун қишлоқ юқорилаб кетаётгандек, уйларгина бир сатҳдаги текисликда қолаётгандек эди. Бу таассурот қум тепанинг чўққисига чиққан сари кучая борди, ҳадемай назарида бинолар қум ўртасида қазилган каттакон чуқурликда тургандек бўлиб кўринди. Ниҳоят, у кетаётган йўл билан уйларнинг ўрталаридаги ораликлар томлардан ҳам юқорилашиб кетди. Уйлар эса тобора қумга чўкиб борар эди.
Қиялик бирдан анчагина тикка бўлиб қолди. Энди у билан томларнинг оралиғи йигирма метрчадан нам эмасди. «У ерда қандай ҳаёт бўлиши мумкин?» – деб ўйлади йўловчи, чуқурликка сесканиб қараркан. Бирдан кутурган шамол эпкини йўловчини энтиктириб юборди, у чуқур лабидан шоша-пиша нарига кетди. Туйқусдан жуда пастликда кўпираётган, соҳил қумини ялаётган бўтана денгизни кўриб қолди. Йўловчи қум тепа чўққисида – худди кўзлаб келган манзилида турарди.
Қум тепанинг кучли шамол эсадиган денгизга қараган томони, одатдагидек, тик ва яйдоқ эди. Аммо қияроқ жойларда найча баргли гиёҳлар тўп-тўп бўлиб ниш уриб чиққан эди. У оркасига қараб қум тепа чўққисига яқинлашган сари чуқурлашиб бораётган баҳайбат ўралар худди ўртасидан кесилган болари уясини эслатиб, қишлоқ марказига бир неча зина тарзида тушиб борганини кўрди. Қишлоқ худди қум тепага ўрмалаб чиқиб келаётгандек эди. Балки қум тепа қишлоққа ўрмалаб чиқиб келаётгандир? Ҳар қалай, бу одам қишлоқни кўриб тажанг бўлар, ғижинар эди.
Хўш, хуллас, кўзлаган қум тепасига етиб келди, иши жойида. У сувдонидан қултумлаб сув ичиб, чуқур нафас олди, жуда соф туюлган ҳаво томоғини худди жилвир қоғоздек қириб ўтди.
Йўловчи ўз коллекциясини қумда яшайдиган ҳашаротлар билан бойитмоқчи эди.
Қумликдаги ҳашаротлар майда, ранги хира бўлади, аммо коллекция тузиш дардига дучор бўлган одамни қанотлари ранго-ранг капалаклар ёки ниначилар қизиқтирмайди. Бундай одамлар ўз коллекцияларини аллақандай экзотик намуналар билан безашга интилмайдилар, улар тартиблаштиришга ҳам унча қунт қилмайдилар. Хитой медицинасида қўлланиладиган дориворларни тайёрлаш учун керак бўладиган хомашёларни қидириш билан ҳам шуғулланмайдилар. Энтомологларнинг янги турларни топишдек ўзларига хос соддагина ва оддий эрмаклари бор. Бунга муваффақ бўлсанг, энтомология1 атласида янги топилган ҳашаротнинг узундан-узоқ лотинча илмий номи билан бир қаторда сенинг номинг ҳам пайдо бўлади, номинг унда абадул-абад қолса ҳам ажаб эмас. Модомики, сенинг номииг, ҳаттоки ҳашаротнинг номи билан боғлиқ бўлган ҳолда ҳам одамларнинг хотирасида узоқ вақтлар