ТОП просматриваемых книг сайта:
ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ. Шухратжон Холиков
Читать онлайн.Название ШИРИНЛИКЛАР МАМЛАКАТИ
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4595-3-3
Автор произведения Шухратжон Холиков
Издательство SHARQ
Тухум оқидан тайёрланган хамирдан одатдан чойдан сўнг десерт сифатида тортиладиган пишириқлар тайёрланади. Мисол учун “птифур” печеньеси кўпиртирилган тухум оқидан тайёрланиб, унга – турли хил зираворлар, таъб қўшимчалари ёнғоқ, қора седана, долчин ва ҳ.к қўшилиши мумкин. Ушбу хамирдан тайёрланган пишириқ духовкада тобланади, аммо тўлиқ пиширилмайди.
Бисквит хамирни тайёрланиши қуйидаги усулда бажарилади: сутга (ёки сувга) озгина туз, сариёғ ёки маргарин солиниб қайнатилади ва устига ун сепилади (иложи бўлса, олий навдан). Масаллиқ яхшилаб аралаштирилиб ўртача оловга қўйилиб, яна қошиқ билан яхшилаб аралаштирилади ва хамир қорилади. Идиш оловдан олиниб, совитилганидан сўнг аралаштирилган ҳолда устига тухум солинади. Агар хамир тўғри тайёрланган бўлса, усти ялтираб худди сметана каби қуюқ ҳолда бўлади. Тайёр бўлган хамир қандолатчилик учун ишлаб чиқарилган махсус қопчаларга солинади (қопчалар тик ёки пластик матоларидан тикилади).
Ушбу қопчанинг ичига темир ёки қоғозли трупкача қўйилиб, у орқали хамир духовкага ҳар хил шаклларда қуйиб чиқилади (улардан мисол учун юлдузча, оймомо, ҳалқа ва ҳ.к шаклларини ясаш мумкин). Ушбу шаклларнинг устига кўпиртирилган тухум суртиб чиқилади. Агар юқоридаги шаклларнинг устига крем суртилиши керак бўлса, унда тухум суртишнинг кераги йўқ. Ушбу пишириқлар қайноқ духовкада пиширилиб кўтарила бошлаганидан сўнг олов пасайтирилади. Пишириш давомида духовканинг оғзи беҳуда очилиши тавсия этилмайди. Тайёр бўлган пишириқ усти пушти, ичи қуруқ аммо ўта ёғли бўлиши керак эмас. Уни ўткир пичоқ билан кесиб, орасига крем ёки кўпиртирилган қаймоқ суртилади.
Қатлама хамирнинг асосий масаллиқлари – олий навли ун янги тайёрланган сариёғ ёки маргарин, тухум сариғи, сув, сирка ва туз. Хамир иложи борича салқин жойда тайёрланиши лозим. Сариёғни бўлакларга бўлиб, хамирга соласиз ва ўқлов ёрдамида жўвалайсиз. Аввалига сариёғ ва ун пичоқ (ёки ёғоч қошиқ) ёрдамида аралаштирилади, сўнг қўл билан 1–3 дақиқа жўваланиб, тўғри шаклда зувалачалар тайёрлаб олинади ва улар совуқ жойга қўйилади. Бу вақтда рулет учун мўлжалланган хамир тайёрлаб олинади: уни қўл билан тайёрлаб олиш жуда осон. Бу хамир оширилиши учун алоҳида қўйилади. Сўнг хамирни тўртбурчак шаклда ёйиб, ўрасига ёғли хамир солинади ва ўқлов ёрдамида рецептга кўра ёйиб чиқилади. Қатлама хамирдан турли хил начинкали пишириқлар тайёрланиб, уларга турли шакллар бериш мумкин. Пишириқ учун тайёрлаб қўйилган хамир ичига тухум ёки тухум сариғи солинади. Трубкасимон шаклдаги пишириқларнинг фақатгина устига суртилиб, четлари ёпишиб қолмаслик учун тегинилмайди. Йирик ҳажмдаги пишириқларни кейинчалик кесиладиган бўлса, одатда, пичоқ ёрдамида бир неча жойида кесиб қўйилади. Шунда пуфакчалар ҳосил бўлмайди. Паднос ёки қолипнинг ичига