Скачать книгу

тухумни шакар билан қайнатиб, мунтазам аралаштирган ҳолда устига какао сепилади. Сўнг сариёғни алоҳида идишда шакар пудраси (20 гр) билан аралаштириб, совитилган тухумли масаллиққа қўшилади.

      БИСКВИТЛИ ДОБОШ КУЛЧАЛАРИ

      6 дона тухум сариғи, 180 гр шакар пудраси, 120 гр ун (иложи борича олий навли), 15 гр ванилин шакари.

      Начинка: 250 гр сариёғ, 200 гр шакар пудраси, 100 гр шоколад.

      Шакарли помада-карамель: 200 гр шакар, 1 чойқошиқ сув.

      Тухум сариғи, шакар пудрасининг ярми ва ванилинни кўпиртириб, алоҳида идишда тухум оқи кўпиртирилади ва унга шакар пудрасининг қолган қисми ҳамда ун қўшиб бу масаллиққа тухум сариғи аралаштирилади. Тайёр бўлган хамирнинг ярми ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, ўртача оловда пиширишга қўйилади. Сўнг худди шу усулда иккинчи ярми пиширилади. Тайёр бўлган бисквит бўлаклари совиб бўлгач, ҳар бирига начинка суртилади ва бир-бирига бирлаштирилади. Сўнгги бўлак устига карамель суртиб, пичоқ билан кесилади ва устига сариёғ суртилади. Сўнг бўлаклар бир-бирига ёпиштирилади ва тиндирилади.

      Начинка: сариёғ, шакар, эритилган шоколад кўпик ҳолатига келтирилади.

      Карамель: шакарни сувга солиб, мунтазам аралаштирган ҳолда қайнатилади. Тайёр бўлганида унинг ранги оч сариқ тусга кирган бўлади. Уни бисквитнинг устки қисмига иложи борича карамель қотиб улгурмасдан суртиш лозим.

      РОМЛИ БИСКВИТ

      8 дона тухум, шакар пудраси (унинг ҳажми 8 дона тухумга тўғри келиши лозим), ун (иложи борича олий навли) унинг ҳажми 6 дона тухумга мос келиши керак), сариёғ ёки маргарин, 0,1 л ром, ўрикли жем, мураббо ёки мармелад.

      Ромли помада: 160 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ қайнатилган сув, 2 ошқошиқ ром.

      Тухум сариғи, шакар, сариёғ ва маргарин кўпиртирилиб, устига тухум оқи кўпиртмаси ва ун қўшилади ва хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб пиширилади. Тайёр бўлгач, совитилади ва икки тарафи текисланиб, ушоқлари ром билан аралаштирилади. Бисквит энига бўлиниб, икки тарафига жем ва ромли помада суртилади, сўнг бирлаштирилади. Устига ромли помада суртилади.

      Ромли помада: шакарнинг устига қайнатилган сув қуйиб, озгина ром қўшасиз ва ранг киргунча аралаштирасиз.

      КЎКНОР УРУҒИ ҚЎШИЛГАН (МАК) БИСКВИТ

      240 гр шакар пудраси, 8 дона тухум, 1 чойқошиқ туйилган долчин, 4 дона чиннигул (туйилган уруғи), лимон цедраси, 60 туйилган ёнғоқ, 120 гр кўкнор уруғи (мак), 60 гр майдаланган бисквит ёки қотирма нон, 60 гр ун (иложи борича олий навли), озгина ош содаси (7гр), смородина мураббоси.

      Лимонли помада: 1 дона тухум оқи, 80 гр шакар пудраси, 1 ошқошиқ лимон шарбати.

      Тухум сариғи ва шакар аралаштирилиб, устига долчин, туйилган чиннигул уруғи ва майдаланган лимон цедраси аралаштирилади. Тухум оқи кўпиртирилиб, унга тухум сариғи аралаштирилади. Тайёр бўлган масаллиққа ёнғоқ, кўкнор уруғи (мак), ром ичимлигида аралашган қотирма нон ва ош содаси қўшилган ун солиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир ёғ суртилган ва ун сепилган патнисга солиниб, қиздирилган духовкада

Скачать книгу