ТОП просматриваемых книг сайта:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-373-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Қишлоқдаги уруш ваҳми
“Фан-техника ва спорт” бўлими 1967 йилдан эътиборан “Фан-техника, спорт ва ҳарбий-ватанпарварлик бўлими” деб номланди. Бунга сабаб, болалар ўртасида “Зарница” деб номланган ҳарбий ўйин ташкил этилди. Москвада бу ўйин қўмондони маршал Казаков, Ўзбекистонда генерел-лейтенант Норхўжаев эди. Ўйин низомлари эълон қилинган, жойларда тайёргарлик ишлари бошланиб кетган эди. 1967 йил февраль ойининг охирларида Фарғонанинг Бешариқ шаҳарчасидан ўйинга тайёр эканликлари ҳақида хабар келди. Барча шароитга эга бўлган шаҳардагилар “ўйлаб ўйларига етмай” туриб, узоқ шаҳарчадагилар “тўйларига етиб” олишибди. Муҳарриримиз Суроб ака, “Бориб ўйинни ўтказиб келинг”, деб топшириқ бердилар. “Чарм тўпда”ги савол-жавоб такрорланди. Биринчи ўйин қандай ўтказилишини ҳеч ким билмасди. Мен дастлабки ижодий сафаримга тайёрландим. Биринчи марта самолётда учдим. Қўрққаним йўқ-ку, аммо қулоғим шанғиллаб беҳузур қилди. Қўқон аэропортида шаҳарга қандай боришни сўрай десам, ўзимнинг гапимни ўзим ҳам эшитмайман. Сўраб-сўраб, автобекатга бордим. Тиқин автобусда Бешариққа етдим. Так-лифномада кўрсатилган 1-мактабни осонгина топдим. Очиқ юзли киши кутиб олиб, ўзларини “мактаб директори Абдужалил Тошпўлатов” деб таништирдилар. Сўнг мактаб пионерларининг Бош етакчисини чақиртириб “Муҳаммаджон Холиқов яқинда ҳарбийдан қайтдилар, болаларнинг ўйинига ўзлари бош бўладилар”, дедилар. Ишни болалар билан танишишдан бошладим. Ўйин иштирокчиларига ҳарбийлашган махсус кийим тиктиришган экан. Мен у дамда ҳарбийда хизмат қилмаган эдим. Лекин мактабда ўқиганимизда ҳарбий дарс бўларди. Ҳарбий тартиб ва қоидаларни ўшанда ўрганиб эдим. Дадажонимнинг ҳарбийга доир суҳбатлари ҳам ёдимда эди. Ўйин тартибига кўра, биринчи шарт сафда шахдам қадам босиб юриш эди. У дамларда мактабларда алоҳида жиҳозланган ҳарбий синф мавжуд бўлиб, ҳақиқий автоматлар ҳам сақланарди. Саф машқида болаларга автоматлар ҳам берилди. Машқ учун спорт майдончаси торлик қилиб, болаларни кўчага олиб чиқдик. Ҳамма машмаша шундан кейин бошланди. Саф машқини тугатиб, Муҳаммаджон ака билан эртага бўладиган дала “жанги” режасини маслаҳат қилиб ўтирганимизда директорни шошқич равишда райкомга чақиришди. Мактаб билан райком ораси уч юз қадам чамаси келарди. Орадан йигирма дақиқача вақт ўтгач,