Скачать книгу

дарвозага юрдим. Шу ерда хайрлашсак керак деб умид қилиб, қаёққа қараб юраман энди, десам, Марлен ака аввал дарвозани очайлик, деди, худди бунда ҳам бир ҳикмат бордек. Дарвозани очдик, Марлен ака, бир дақиқа, деди-да, ҳалиги “Волга”ни ҳайдаб чиқди. Чўзилиб мен томондаги эшигини очди-да, ўтиринг, деди. Э-ҳа, бу акамиз киракаш экан-у, зўр мижоз деб ўйлаб, қўлдан чиқаргиси келмаган, деб бир кўнглим ойдин бўлди-ю, чўнтакда бор-йўғи ўн етти сўм билан қанақа ҳам мижоз бўламан деб, кайфият тушиб кетди. Ўша вақти хаёлан такрор-такрор ҳисоблайверганимдан шу ўн етти сўм ҳалигача эсимда.

      У вақтлари хусусий машина жуда танқис ҳам тансиқ. Борда шалдираган “Москвич”, “Жигули”нинг ҳали оти ҳам чиқмаган, “Волга” ГАЗ – 24”ни тепадаги нуфузли корхоналар энди-энди оляпти, шахсийга буткул йўқ. Бирда-ярим одамда “ГАЗ – 21” учраб қолади. Лекин Марлен ака – оддий ўқитувчида бўлиши мўъжиза, албатта, кечаю кундуз тинмай кира қилиб, пул топиб олган деган сал жўяли, лекин тамом саёз ўй калламда ўрнашиб қолди.

      Ётоққа обориб қўйса, қанча сўрар экан? Уч сўмдир, Жиззах кичкина шаҳар-ку, хай, уврани ҳам қўшсак, устига икки сўм қўшиб берсам бўлади, шу билан қутуламан деган хаёлда боряпман машинада.

      Ётоқхонага келдик. Тушдим, Марлен ака ҳам тушди, чўнтакни пайпаслаб, беш сўмликни тайёрлаб келаётган эдим, лекин қўлимни чиқараман десам, Марлен ака парвоига ҳам олмай, мени ичкарига бошлади. Яна ҳайрон бўлдим, пулни-ку ҳали айтар, лекин ўзига нима бор ётоқхонада? Ўртоқ меники бўлса, бу одам танимаса? Қани, жўрангизни топайлик-чи, уни ҳам олиб кетамиз, дейди! Яна уйига борар эмишмиз! Э-э астағфируллоҳ, пул бериб ҳам қутулмайман шекилли! Тавба, уйига олиб борди, увра ичкизди, олиб келиб қўйди, катта раҳмат, энди хизматининг ҳақини олиб кетавермайдими!

      Йўқ, кетай демайди! Олдинга тушиб олди, хонама хона бош суқиб, жўрам ётадиган жойни ҳам ўзи топди. Унга думдек илашиб юравердим. Кирсак, жўравойнинг ўзи йўқ, унинг ўрнида бир қоп-қора турсичан тўнғиз ётибди, йўқ у, келадими, келмайдими, мен қайдан биламан, деди-да, тескари ўгирилди. Шунақа одамлар ҳам бўлар экан-эй. Мен қолиб, жўрамнинг келишини кутмоқчи эдим, Марлен ака енгимдан тортиб, ташқарига судради. Айтганча, ҳисоб-китоб қилиш керак-ку, қайтиб кираман, деб эргашиб чиқдим. Ука, кўрдингизми, а бу одам эмас-ку, шунинг олдига ташлаб кетаманми сизни, дейди. Э-э тавба, мени тамом ўзиники қилиб олдими! Яна кетдик бизникига, кейин қайтиб келиб топамиз жўрангизни ё бошқа борадиган жойингиз йўқ-ку, эмиш. Эсимга тушиб қолди, бор, Али ака деган одам билан бирга ўқиганмиз, Ҳамид Олимжон колхозида туради, уйини билмайман, лекин топиб бораман ўзим, дедим. Шунақа демайсизми, топамиз, ўтиринг, деди Марлен ака чеҳраси очилиб. Оббо, йўқ дейишнинг сира иложи йўқ, хай, начора, машинасига ўтирмаганга қўймаса, таваккал худога. “Волга” йўлга тушди, мен кира пулини ҳисоблашга тушдим. Ҳамид Олимжон колхозига борамиз, Али аканинг уйини топамиз, бу одам мулойим-хунук, мени Али акамга топширади-да, энди, ука, “Волга”да ялло қилиб кезишнинг ўзи бўлмайди, бир ҳисоб-китоб қилиб қўяйлик,

Скачать книгу