Скачать книгу
бир-бир йўқолди. Ўз бошимизча беэга қолдик. Қочишга жой йўқ, ташқарига чиқсак, совуқда бари бир ўлиб кетамиз. Ана, энди қирилишни кўринг! Ўғлим, ишонасизми, уч минг аристондан ўлиб-ўлиб икки киши қолибмиз: мен билан бир жуҳуд. Икковимиз ётибмиз қачон узиламиз деб, атрофимизда бирон тирик жон қолмаган. Шу вақти денг, комиссия келиб қолса! Нмага бу кондан “отдача” йўқ деб текширгани келган-да. Комиссиянинг оёғидан қучоқлаб олдик, бизни бундай ташлаб кетманг, бўлмаса, отиб ташланг деб, йиғладик. Йўқ, инсофлилар экан, чой беришди, атала ичиришди. Ўзлари билан олиб кетиб, бошқа лагерга топширишди. Бу ёқда ҳам ўлиб кетар эдим, лекин худо деган эканман, лагер бошлиғи олдин Тошкентда хизмат қилиб, ўзимизнинг ош, шўрва, мантига ўхшаган овқатлари яхши кўриб қолган экан, қилишни биласанми, деди, ҳа, дедим, мени ўзига ошпаз қилиб олди. Шу билан қолган беш йил унинг хизматида бўлиб, қамалганимдан ўн йил ўтиб, яъни "от звонка – до звонка" тўлиқ ўтириб қирқ тўққизинчи йили юртга қайтдим.