ТОП просматриваемых книг сайта:
Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич
Читать онлайн.Название Чернобиль таваллоси
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-212-9
Автор произведения Светлана Алексиевич
Издательство Автор
Қабристонда ҳам бизни аскарлар ўраб олишди. Уҳалмарсноиқнчгилқауррўшроабв ибдоар, ишкудзиа.тҲуевчидкиа мюнир дхиайкр. лТаошбиуштнгиа қўйишмади… Фақат қариндошлар… Дарҳол кўмишди. “Тезроқ! Тез бўлинглар!” – буюрарди офицер. Ҳатто тобутни қучишга ҳам қўйишмади.
Ва дарҳол автобусга чиқаришди…
Тезда қайтиш билетларини сотиб олиб беришди… Кейинги кунга… Бизни ҳамма вақт фуқаро кийимида бўлса-да, кўринишидан ҳарбий бир одам кузатиб юрди, ҳатто хонамиздан чиқиб, сафар учун егулик сотиб олишимизга ҳам имкон бермади. Худо кўрсатмасин, биров билан сўзлашиб қолсак, нима бўлар экан, айниқса, мени кузатишарди. Худди мен ўшанда гапира оладигандай, ўзи ҳатто йиғлай олмасдим. Кетаётганимизда, навбатчи ҳамма сочиқлар, чойшабларни санаб чиқди… Уларни шу ернинг ўзида елим қопларга жойлади. Ёқиб юборган бўлишса керак… Меҳмонхона учун ўзимиз пул тўладик. Ўн тўрт кунга…
Нурланиш касалликлари клиникаси – ўн тўрт кун… Инсон ўн тўрт кунда тамом бўлади…
Уйда мен уйқуга кетдим. Уйга кирдим ва ўзимни ўринга ташладим. Уч кеча-кундуз ухладим… Мени турғиза олмадилар… “Тез ёрдам” келди. “Йўқ, – деди шифокор, – у ўлмаган. У ҳали уйғонади. Бу шунақа даҳшатли уйқу.”
Мен йигирма уч ёшда эдим…
Тушимни эслайман… Ўлган бувим олдимга келди, унинг устида кўмган пайтимиздаги кийими бор эди. У арчани безатарди.
– Бувижон, арча нимага керак? Ахир ҳозир ёз бўлса?
– Шундай қилиш керак. Яқинда сенинг Васеньканг олдимга келади.
У ўрмонда вояга етганди. Эсимда… Иккинчи тушим… Вася оқ кийимда келади ва Наташани чақиради. Ҳали туғилмаган қизимизни… Наташка катта гина бўлиб қолган ва ҳайрон бўламан: у қачон шунча улғайибди? У қизчасини юқорига отиб, тутиб олади ва иккаласи кулади… Уларга қарайман ва ўйлайман, мана бахт – шу оддий нарса. Жуда оддий! Кейин яна туш кўрдим… У билан сув кечиб юрибмиз. Узоқ-узоқ юрибмиз… У мендан, эҳтимол, йиғламаслигимни сўрагандир. У ёқдан белги берган. Юқоридан… (Узоқ жим қолади.)
Икки ой ўтгач, Москвага келдим. Вокзалдан қабристонга. Унинг олдига! Ўша ерда, қабристонда мени тўлғоқ тутди. У билан энди гаплаша бошлагандим… “Тез ёрдам” чақиришди. Мен манзилни айтдим. Ўша ерда туғдим… Ўша Ангелина Васильевна Гуськованинг ёнида… У мени ўшандаёқ “Туғиш учун бизга кел”, деб огоҳлантирганди. Бошқа қаерга ҳам борардим? Муддатидан икки ҳафта олдин кўзим ёриди…
Менга кўрсатишди… Қизалоқ… “Наташенка, – чақирдим мен. – Отанг сенга Наташенка деб исм қўйган.” Кўринишидан соғлом бола. Қўлчалари, оёқчалари… Аммо жигарида цирроз бор… Жигарида – йигирма саккиз рентген… Туғма юрак етишмовчилиги… Тўрт соатдан сўнг бола ўлганини айтишди. Яна ўша гап: уни сизга беролмаймиз! Қанақасига беролмайсиз?! Мен уни сизларга бермайман! Уни фан учун тортиб олмоқчисиз, мен эса ўша илм-фанингиздан нафратланаман! Нафратланаман! У аввал эримни олди, энди яна кутяпти…