Скачать книгу

эди. Бироқ бу сайловларда ютиб чиқадиган дунё етакчилари иқтисодиётнинг асосий тамойилларини яхши тушунади, дегани эмас. 2000 йилда Францияда ишсизлик фоизи икки хонали рақамга келиб қолган ва ишсизлик сурункали равишда кўпайиб бораётган эди. Бунга жавобан Франция ҳукумати муаммони ҳал этиш учун 2000 йилда янги дастур ишлаб чиқди. Социалист ҳукумат бир ҳафталик иш максимумини ўттиз тўққиздан ўттиз беш соатга туширди. Уларнинг мантиғига кўра, ишчилар камроқ ишласалар, янги иш ўринлари ҳосил бўларди. Лекин ярқираган ҳамма нарса ҳам олтин бўлавермайди. Бундай сиёсат маълум даражада жозибали туюлади, худди заҳарни сўриб олишда зулукдан фойдаланишганидек. Афсуски, зулукдан фойдаланиш ҳам, ҳафталик иш соатларини камайтириш ҳам узоқ истиқболда фақат ва фақат зиён келтиради.

      Тилга олинган французча сиёсат “иқтисодиётда иш ўринлари сони аниқ белгиланган, демак, уларни оқилона тақсимлаш мумкин” деган янглиш тасаввур устига қурилган эди. Бу ғирт сафсата. Нега десангиз, Америка иқтисодиётида охирги ўттиз йил мобайнида интернет билан алоқадор миллионлаб янги касблар пайдо бўлди – бу касблар 1980 йилгача нафақат мавжуд бўлмаган, балки улар пайдо бўлишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаганди. Барчаси ҳукумат иш соатлари миқдорини ўзгартиришга уринмаган бўлса ҳам пайдо бўлди.

      2008 йилда Николас Саркози бошчилигидаги Франция ҳукумати компания ва ишчиларга ҳафтасига ўттиз беш соат ишлаш чекловидан воз кечган ҳолда шартнома тузишга қонуний рухсат берди. Иш соатларини чеклаш сиёсати ишсизлик муаммосига ҳеч қандай ёрдам бермагани бу қарорнинг асосий сабаби эди. Бирорта ақли расо иқтисодчи “иш соатларини камайтириш ишсизликни камайтиради” деб ўйламаганди ҳам (бироқ сиёсатчилар ва уларни сайлаганлар мутахассисларнинг маслаҳатларини эшитишни истамаган).

      Америка ҳам иқтисодий муаммолардан холи эмас. 1999 йилда Сиэтлда илк бора антиглобалистлар намойишга чиқишди. Улар Жаҳон Савдо Ташкилоти анжуманига қаршилик кўрсатиш мақсадида деразаларни синдириб, машиналарни ағдар-тўнтар қилиб ташлашди. Намойишчилар ҳақмиди? Глобаллашув юқори суръатда ривожланиб бораётган халқаро савдо атроф-муҳитга салбий таъсир этиши, ривожланаётган мамлакатлардаги ишчилар эксплуатация қилиниши ва ҳар бурчакда “MсDoald’s” тамаддихоналари қурилишига олиб кела дими? Ёки “New York Times” колумнисти Томас Фридман намойишни “Ернинг ясси эканини даъво қилувчилар, протекционист3 касаба уюшмаларининг аъзолари ва ўзининг 1960-йиллардаги наркотик дозасини излаб юрган ғўр ўсмирлар жамланган Нуҳ кемаси” дея таърифлаганида ҳақмиди?4

      2016 йилги президентлик сайловида Дональд Трамп демократ Билл Клинтон президентлиги даврида имзоланган “Шимолий Америка эркин савдо шартномаси” ва “Тинч океандаги ҳамкорлик битими”ни қоралайди. Трампнинг танқидлари иқтисодий жиҳатдан ўринлимиди ёки бу фақатгина сиёсий ўйиннинг бир қисми эдими? (Ҳиллари Клинтон Обама маъмурияти давридаги давлат котиби

Скачать книгу


<p>3</p>

Протекционистлар – давлат ички бозорни чет эл рақобатидан ҳимоя қилиши керак, деб ҳисоблайдиганлар. – Таҳр.

<p>4</p>

Thomas Friedman, “Senseless in Seattle,” New York Times, December 1, 1999.