Скачать книгу

бугунги озодлигини мустаҳкамлаш даврида Амир Темур биз учун буюк давлат асосчиси сифатида қадрлидир. У давлат пойдеворини қурган, давлатнинг ҳуқуқий асосларини барпо этган. Унинг давлатчилик борасидаги фикрлари нафақат ўз даври, балки келгуси авлодлар учун ҳам катта аҳамият касб этади. Амир Темур ўз давлатини ақл-заковат ва ҳуқуқий асос билан идора этган. Унинг «Давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим» деган сўзлари бунинг ёрқин далилидир.

      Амир Темур ҳар қандай давлатнинг қўшнилари билан ўзаро алоқа ўрнатмасдан, яъни бугунги ибора билан айтганда, ҳамкорликсиз истиқболли бўлмаслигини теран ва яхши англаган. Шу сабабли у Оврўпо ва Осиёни боғлашга хизмат қилган улкан ишларни амалга оширган. Бир томондан – Хитой, бир томондан – Фарангистон ва Инглизистон, яна бир томондан Рум, Испания, Италия, Миср ва бошқа давлатлар билан алоқалар ўрнатган ва шу муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилган. У савдо-иқтисод муносабатлари орқали халқаро, мамлакатлар ўртасида ягона макон барпо этиш соҳасида шундай ютуқларга эришганки, бунга қойил қолмасдан иложимиз йўқ.

      Амир Темур дипломатик алоқаларга, элчилик миссияларига катта эътибор берган. Масалан, у Фарангистон қироли Карл VI га ёзган хатида, жумладан, бундай дейди: «Дунё савдо аҳли ила обод бўлажак». Демак, Амир Темур ташқи сиёсатида халқаро иқтисодий-савдо алоқаларини кенг миқёсда йўлга қўйиш, ундан барчани, авваламбор, ўзининг халқини баҳраманд этиш бош ғоя бўлиб хизмат қилган. Кўринадики, ХХI асрда жаҳондаги тараққийпарвар кучлар халқаро миқёсда яратмоқчи бўлаётган интеграция макони ҳақида Амир Темур бундан 600 йил бурун бош қотирган ва шу йўлда сиёсат яратган, муайян даражада мақсадига эришган.

      Соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳасидаги хизматлари ҳам беқиёсдир. Илмпарвар, маърифатпарвар буюк бобомиз жамият тараққиётини илм-фан ва маънавият равнақида кўра билди ва бу соҳалар ривожига ҳамиша катта эътибор берди. Масалан, у Муҳаммад Тарағай – Улуғбекдаги ноёб истеъдодни болалигидаёқ пайқаб, сафарларда ҳам ёнида олиб юриб, дунёнинг машҳур олимлари тарбиясидан баҳраманд этди. Шу тариқа фалакиёт оламида ва фанида Улуғбек юлдузи порлади. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

      Амир Темур ўз миллати ва эл-юртининг тақдири ҳақида кўп ўйлаган. У қўйган ҳар бир қадам нафақат ўша давр учун, балки келажак сари хизмат қилган, унинг донишмандлиги бугунги кунимизда ҳам ибратлидир. Ҳазрат бобомиз миллат ғамида ёнган, унинг истиқболи ва истиқлоли йўлида фидокорлик кўрсатиб яшаган. Унинг охирги сафари ҳам шарқ томондан туғилаётган, салтанати истиқлолига рахна солиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олишга қаратилганини бир эсланг. Бу отланиш 1404 йилнинг охири 1405 йилнинг бошларида бўлган эди. Амир Темур жамият эътиқодсиз яшай олмаслигини яхши англаган. Одамларга дин керак, имон керак, ишонч керак. У ўз «Тузуклар»ида шундай дейди: «Ҳар ерда ва ҳар вақт ислом динини қувватладим».

      Амир

Скачать книгу