ТОП просматриваемых книг сайта:
Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Читать онлайн.Название Бизким ўзбеклар
Год выпуска 0
isbn 978-9943-59-860-7
Автор произведения Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Издательство SHARQ
Париждаги анжуман ва кўргазма Буюк Ипак йўли яна тикланаётганидан бир муждадир, дейиш айни ҳақиқатдир. Мамлакатимизнинг «Туркистон», «Мовароуннаҳр» деган та-рихий номлари қаторида энг кўҳна атама «Турон» калимасини ҳам тилга олинди. Биз биламизки, қизил империя замонида бу муқаддас ном ҳам қатағон қилинган эди. «Турон»нинг нуфузли анжуманда тилга олиниши ҳам рамзий, ҳам тарихий аҳамиятга молик: мамлакатимиз жуда кўҳна тарихга эга, ўзбеклар дунёдаги энг қадимги халқлардан биридир. Айни пайтда юртимизнинг кўҳна бу номини тилга олиниши миллий давлатчилигимиз тарихини мукаммал қилиб яратиш зарурлигига бир ишорадир.
1996 йилнинг 18 октябрь куни халқимиз ўзлигини намоён қилган сана сифатида тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзилиб қолди: муаззам пойтахтимиз Тошкент марказида улуғ Амир Темур номи билан аталувчи гўзал хиёбонда яна бир тарихий воқеанинг гувоҳи бўлдик. Соҳибқирон бобомиз ва унинг шавкатли авлодларига бағишлаб бунёд этилган муҳташам кошонанинг очилиш маросими бўлди. Бу маросим ота-боболаримиздан қолган қадимий одатларга биноан хатми Қуръон билан бошланди, юртга ош тарқатилиб, дуои фотиҳа қилинди, муқаддас Ислом динимиз буюрган бир фарз – ўтган аждодларимизнинг руҳларини хотирлаб, эзгу бурч адо этилди. Ўша онлари Темур ва темурийлар бизларга, бизлар эса буюк аждодларимизга руҳий яқинлашгандек, орамиздаги олти-етти асрлик масофа туташиб кетгандек бўлди. Амир Темур шахси яна ватан ва миллат тимсолига айланди.
Мазкур музейнинг очилиш маросимида айтилдики, буюк шахсларни тарих яратади, дейдилар. Бунга қўшимча қилиб соҳибқирон бобомизнинг суронли ҳаётини хаёл кўзгусидан ўтказиб, буюк шахсларни миллат қайғуси, халқ дарди яратади, дейиш мумкин. Соҳибқирон бобомиз мураккаб тарихий шароитда – 1370 йилдан бошлаб халқимизнинг бошини қовуштира билди, истиқлол байроғини баланд кўтарди. 1991 йилдан бошлаб Ўзбекистонимизни дунёдаги кўп мамлакатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар мустақил ва суверен давлат сифатида тан ола бошлади. Азалий буюклик маскани бўлмиш Самарқанд шаҳрида Амир Темур ҳайкалининг очилиш маросимида айтилдики, Самарқанд халқимиз, миллатимиз довруғини бутун дунёга таратган, минг-минг йиллик тарихга эга илоҳий масканимиздир. Самарқанд ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий шаҳардир. Самарқанднинг ана шу оламшумул шуҳратига, тенгсиз салобатининг юкса-лишига, шонли тарихига беқиёс ҳисса қўшган зот бобомиз Амир Темурдир. Дарҳақиқат, қачонки Амир Темурни ёд этсак, беихтиёр соҳибқирон салтанатининг пойтахти бўлмиш Самарқанд ҳам эсимизга тушади. Умуман, бутун диёримизда, хусусан, Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган улуғвор ишлар соҳибқирон давридаги ўша оламшумул ишларнинг бугунги давоми десак арзийди. Амир Темур юбилейининг нишонланиши, унга ҳайкаллар ўрнатилиши, темурийлар даври маъмурий ёдгорликларини таъмирлаб