Скачать книгу

Лутфий, Навоий, Ҳусайний, Шайбоний, Бобур, Убайдийлардан тортиб то Машраб, Ҳувайдо, Муқимий, Фурқатларгача ўзлари эътироф қилганларидек, туркийда ижод этгандирлар. Бу туркий тилнинг ҳозирги номи ўзбек тилидир, шаклан икки хилу мазмунан бирдир.

      1923 йили туркиялик қардошларимизга турк деб ном берилганини юқорида айтиб ўтган эдик. Бу турк миллати ўша йили пайдо бўлган экан, деган сўз эмас, албатта. Турк миллати азалдан бор эди, 1923 йили эса унга янги ном берилди, холос. Бизким, ўзбекларда эса халқимиз номи ҳатто уч ном – турк, туркий ва ўзбек деб аталган. Демак, гап номда эмас, моҳиятда – мавжудликда. Шўро мафкураси таъсирида шаклланган айрим кишилар, айниқса, ҳаққоний тарихимиз билан ҳали таниш бўлмаган ёшлар билиб-билмасдан ўзбек халқи ўзбек номи келиб чиққандан кейин пайдо бўлган, ўзбек миллати собиқ Ўзбекистон ССР тузилганидан кейин вужудга келган, деб юзаки тушунадилар. Ҳақиқатда эса ўзбек халқи ўзбек номи келиб чиққанидан кўп асрлар илгари ҳам мавжуд эди, ўзбек миллати эса Ўзбекистон ССР тузилмасидан кўп асрлар аввал шаклланиб бўлган эди. Хуллас, ўзбек халқи ва ўзбек миллати илгари вужудга келган, кейин уларга ном қўйилган. Аввал таваллуд, сўнг от қўйиш юз берган.

      Бизким, ўзбеклар ўтмишда турк, туркий халқ деб аталиб келишимизга боис шуки, Турон ва Туркистонга бевосита, узвий ва узлуксиз ворислигимиздир. Туркистон мамлакатидаги қайси бир йирик осори атиқани олиб кўрманг, халқимизнинг бирор тарихий шахси номи билан боғлиқ, унинг фармони билан қурилган, бу хусусда юқорида қатор мисолларни айтиб ўтганимиз учун, яна қайтариб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. Туркий адабиёт ва санъатга, илм-фан ва маданиятга ворислигимиз шунда ҳам кўринадики, туркий ёзма адабиёт бар-ча мумтоз вакилларининг асарлари она тилимиз – туркийда битилгани учун бугунги кунда ҳам севиб ўқиймиз, таржимага ҳожат йўқ, ўша адабиёт келган жойидан бугунги авлодлар томонидан давом эттирилмоқда. Қадим Туркистонда санъатнинг қайси тури мавжуд бўлган бўлса, улар ҳозир ҳам бор ва равнақ топмоқда. Форобий тадқиқ қилган ўша чолғулар, у яратган қонун чолғуси ҳамон созандаларимиз қўлларидан тушмайди. Масалан, қонун чолғуси «Мақом» ансамблида асосий чолғулардан биридир.

      Еттинчи боб

      ЎЗБЕКНИНГ ЭТНИК ТАРКИБИ

      Уруғ-қабилачилик жараёнини босиб ўтишлик ҳар бир халқ қисматида бўлган. Дунёда ҳозир мавжуд қайси бир халқнинг тарихига назар солмайлик, албатта, уруғ-қабилачилик жараёнини босиб ўтиб, халқ сифатида шакллана борганини кўрамиз. Бунда ҳам ўзига хос жиҳатлар бўлади: бир неча ирқ ва динга мансуб қабилалардан шаклланган халқлар, бир неча халқлардан қайта шаклланган халқлар… бир ирққа мансуб қабилалардан шаклланган халқлар.

      Ҳозирги Русия халқи икки босқичда шаклланган. Биринчи босқич XVI асрнинг ўрталаригача, илк рус подшолиги вужудга келгунча давом этиб, унда асосан славян гуруҳига мансуб қабилалар иштирок этган. Иккинчи босқич XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошланиб, то қизил империя таназзулга учрагунча давом этиб

Скачать книгу