Скачать книгу

Ҳирот рассомлик мактаби сингари Бухоро рассомлик мактаби вужудга келади. Зотан, бу даврга келиб, бизким, ўзбекларнинг бу борадаги маркази ҳам Ҳиротдан Бухорога кўчган эди. Шайбонийлардан Абдулазизхон ва Иккинчи Абдуллахоннинг китобхоналари ўша замон мусулмон Шарқидаги энг йирик китоб хазиналаридан эди.

      Шайбонийлар даврида ҳали темурийлар замонидаги юксалишнинг руҳи сўнмаган эди. Нафақат пойтахт шаҳарлар бўлмиш Самарқанд ва Бухорода, балки шулар билан бир қаторда мамлакатнинг барча вилоятларида халқимизнинг бунёдкорлик ишлари давом этар, барча вилоятларимизда ҳам бизким, ўзбеклар бағридан етишиб чиққан истеъдодли олимлар, шоирлар, тарихчилар, уламолар, санъаткорлар, меъморлар ва шу каби маданият, илм-фан, адабиёт ва санъат аҳли самарали ва баракали фаолият кўрсатар эдилар. Чунки бизким, ўзбекларнинг бирлашган, уюшган ва марказлашган ўз миллий давлати, довруғи етти иқлимга бориб етган Бухорои шарифдек пойтахти бор эди, қорахонийлар салтанатидан сўнг, яъни 1212 йилдан кейин орадан уч ярим аср ўтгач, Бухоро пойтахтлик мақомига эришган эди. Мусулмон Шарқидаги анъанавий удумга кўра сулолага асос солган шахс – сулолабоши номи билан аталувчи Шайбонийлар давлати ибтидодан – энг қадим замонлардан Турон деб, милодий 539 йилдан ҳам Турон, ҳам Туркистон деб номланиб келаётган мамлакатимизга янги ном берди! Юртимиз ҳам Туркистон, ҳам Ўзбекистон дея атала бошланди. Масала аниқланди, ечимини топди. Минг-минг йиллардан буён мавжуд нарса, аллақачонлардир шаклланиб бўлган этник бирлик – халқимиз ўзига мос ва ўзига хос номини топди: Ўзбек! Шайбонийларнинг тарихий хизматларидан бири, айтиш мумкинки, қайтарилмас хизматларидан бири шуки, Туркистон деганда барча туркий халқларга муштараклигимизни, Ўзбекистон деганда эса ўзлигимизни бошқа тур-кий халқлардан маълум даражада ўзига хос белги ва хислатлари, турмуш тарзи ва бошқа шу кабилар билан фарқланувчи, хуллас, ўз миллий қиёфасига эга бизким, ўзбекларнинг мамлакати тушуниладиган бўлди. Бу чиндан-да қайтарилмас тарихий воқеа бўлиб, аллақачонлардир дунёга келган, камолотга етиб, ўзлигини намоён қилган, Турону Туркистон заминига туп қўйиб, палак ёзган халқ, бизким, ўзбекларнинг ватанига худди олтин узукка ёқут кўз қўйилганидек муносиб, мазмундор ва шарафли исм берилган эди: Ўзбекистон!!!

      Шу ўринда XVII асрда Бухоро, Жиззах ва Хўқанд шаҳарларида яшаб, ижод этган халқпарвар шоирларимиздан бири Турдининг ушбу байтини эслатиб ўтишни жоиз кўрамиз:

      Тор кўнгуллик беклар, манман деманг, кенглик қилинг,

      Тўқсон икки бовли ўзбек юртидур, тенглик қилинг.

      Бешинчи боб

      ОЛТИН УЗУККА ЁҚУТ КЎЗ

      Бизким, ўзбеклар ҳам хонлиги, ҳам беклиги бор қадимий халқларданмиз. Ўтмишда шаҳар, туман ва вилоят ҳокимларига, сарой аъёнларига бек деган унвон берилган. Шундай унвон эгаси бек деб аталган. Бу унвон аждоддан авлодга мерос бўлиб ҳам ўтган. Қўқон хонлигида давлат ишларини бошқарувчи, олий ҳукмдорга яқин бек бекларбеги

Скачать книгу