ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
– Вой, сизнинг бир кўзингиз кўр экан-а! – деди.
Эрнинг бу гапдан кўнгли оғриса-да, ўзини босиб, совуққонлик билан: “Шу кунгача билмаганмидинг?” – деди.
– Шу пайтгача қўлингизга боқиб, кўзингизга қарамаган эканман, – деди бефаҳм хотин.
– Хоним, сен сал адашибсан. Эрингнинг бир эмас, иккала кўзи кўрдир. Сўқир бўлмаса, ақли қисқа қизга уйланармиди, – деди эр, тақдиридан афсусланиб.
“Хотинларнинг сочи узун, ақли қисқа”, деган мақол менга ёқмайди. Ҳатто буни мақол ўрнида қабул қилмайман. Чунки мақолда чуқур маъно яширинган бўлади. Бунда эса бемаънилик мавжуд. Агар тўғри мақол, деб қабул қилсак, унда бувиларимиз ва оналаримиз, опа-сингилларимиз ва қизларимизни ҳам “ақли қисқа”, деб ҳақоратлаган бўламиз. Бу “мақол”ни кимдир маълум бир аёлга нисбатан тўқигандир, деб ўйлайман. Эҳтимол, юқоридаги воқеада баён қилинган хотинга ўхшаганлар назарда тутилгандир. Чунки фақат ақли қисқа хотингина ўзига берилган неъмат қадрини билмайди. Аёл учун эридан ортиқ неъмат бўлиши мумкинми? Шуни идрок эта олмайдиган хотинни лаънатлаган эрга нима деймиз? Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бир хотиннинг ҳаётини, номусини, шараф ва ҳурматини қўриқлай олиши учун икки паноҳ бордир: бири – эри, иккинчиси – қабрдир”, деганлар.
Келинпошша, англадингизми? Воқеа баёнидаги фаҳми кам хотин эрнинг хотин учун қадри қанчалик буюк ва керакли эканлигини билмади. Унутмангки, бу мезон виждони бор, оқилалар учундир. Оқила аёлнинг номуси бўлади. Виждонсиз аёлнинг номус мезони Чорсу бозоридаги ўтмас матоҳ кабидир. Виждонсизнинг калта ақли нимага етса, ўшандан фойдаланади. Ақлини бойитишни ўйламайди. Виждон ва ақл нуқтаи назарида номус бир қуш кабидир. Агар сақланмаса, бир учганича қайтиб келмайди.
Номусли хотиннинг паноҳи эр экан, шунинг учун эрнинг қадр-қимматини баланд тутинг. Унинг қадрига етинг, унга меҳрибон бўлинг. Ҳеч вақт кўнглини қолдирманг!
Доимо кулиб турувчи эрнинг хотини дунёда энг яхши хотиндир (Абулқосим Фирдавсий).
Ақлли аёл эрининг камчиликларига бир кўзини ёпар ва иккинчи кўзи билан унга қараб яшар (Мақол).
Шубҳасиз, сиз чиндан ҳам кимнингдир суюкли ва ардоқли қизи, яна кимнингдир суюмли ва азиз келинисиз. Эҳтимол, сиз келин бўлиб тушган хонадон бугунча қадрингизга етмаётгандир? Тушкунликка тушманг, Ардоқланувчи келинлар қаторида бўлишингизни Раббимиздан сўранг. Сўранг-да, ўйланг: “Нима учун бу оилада қадрим йўқ? Булар ёмонми ё менинг камчилигим борми?” Шу саволга биринчи галда ўзингиз жавоб топишга ҳаракат қилинг. Масалага инсоф юзасидан қарасангиз, ўзингизда ҳам озгина айб топасиз. “Озгина” дейишимнинг сабаби, айрим ҳаракатларингизнинг