ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Шунга ўхшаган воқеа ўзимнинг ҳаётимда ҳам бўлган эди. Ишхонадаги ҳамкасбим бозорга бормоқчи экан, бозор йўлида бўлгани учун машинага таклиф қилдим. Ҳамкасбим машинадан тушаётган пайтда бир аёл яқинлашиб, талабалар шаҳарчасига олиб бориб қўйишимни илтимос қилди. Ҳамкасбим “Бу киракаш эмас”, деса ҳам “Вой, илтимос, бола билан қийналиб кетдим”, деб ялинди. Қарасам, 3-4 ёшли болани етаклаб олган, бир қўлида оғир сумка. У айтган манзил уйимдан бир чақирим нарида. Савоб олиш мақсадида “Ўтиринг”, дедим. Очиғи, унга эмас, мўлтиллаб турган гўдакка раҳмим келди. Она-болани манзилига олиб бориб қўйгач, уйга қайтдим. Хоним афандим менга ғалати қараб қўйдилар. Кийимимни алмаштириб чиққач, аям: “Машинангда қанақа хотинларни олиб юрибсан?” – деб сўрадилар. “Во, ажаб! – дедим, – жосуслар шу даражада тез ишлайдиган бўлиб кетишганми? Йўловчи хотин машинамга ўтирганига ярим соат ҳам бўлмади-я! Маълум бўлишича, хотиннинг машинамга ўтираётганини қўшнимиз кўриб қолган, кўча супураётган хоним афандига “Эрингиз бир жонон билан машинасида юрибди”, деб ҳазиллашган экан. Хотинларга шунақа ҳазил қилиб бўларканми?
Демоқчиманки, сизу биз миш-миш тўқишга уста одамлар қуршовида яшаймиз. Истаймизми-истамаймизми, улар отган ўқларни даф қилиб туришга мажбурмиз. Уларнинг миш-миш ўқларини отишларига сабаб бўлувчи ҳолатлардан ўзимизни пана қилсак янада яхши.
“Одам боласи қарийди-ю, бироқ унинг икки нарсаси ўз ҳолича қолади: ҳирси ва узун орзу”.
Мазкур шарафли ҳадисни ҳазрат Алишер Навоий “Арбаин”даги шеърий сатрларда бундай ифода этганлар:
Одамида агарчи воқеъ эрур
Қариғон сори барча ишда халал.
Икки феъли вале йигитрак ўлур:
Бири ҳирсу, бириси тули амал.
(Қариган сари одамда барча ишда халаллик пайдо бўлса-да, унинг икки феъли ёшариб боради. Улардан бири – ҳирс, иккинчиси – узун орзудир.)
Қарики эрур, кўнглига синмоқ ҳасрат,
Жониға йигитликни қилинмоқ ҳасрат,
Ҳар ишда йигитларга ёлинмоқ ҳасрат,
Сўз ичра йигитликни соғинмоқ ҳасрат.
(Қариянинг кўнгли синмоғлиги ҳасрат, яна ўзини ёш қилиб кўрсатиш ҳам ҳасрат. Ҳар ишда йигитларга ялинмоқ ҳасрат, сўз ичида йигитликни эслаш ҳам ҳасрат.)
Дунёда барча тирикчилик, рўзғор ташвишида юради. Биров борига шукр қилади, биров камига сабр этади, биров эса юзни минг, мингни эса туман қилиш ҳаракатида юради. Буни “Дунёни унутиш, бойликка берилиш”, деб атайдилар. Ҳамманинг бой бўлгиси келади. Афсуски, бунинг иложи йўқ. Аллоҳ бандаларини синамоқ учун бирини бой, иккинчисини камбағал қилиб қўйган. Мазкур китобдаги сатрларни ўқиётган биродаларимизнинг бири бойроқ, яна бири ўрта ҳол. Шунга кўра, дунё молига муносабатлари ҳам турлича. Ўтмиш жамиятида бойлар ёмонланар эди. Ҳозир ҳам