Скачать книгу

орасида инглизларнинг кўплиги мени ажаблантирди; уларнинг кийимларидан нуқсон топиб бўлмасди, афтидан, бир оз очиққан кўринардилар. Ташқаридан қараган одам уларни бадавлат эканликларига шубҳа қилмасди. Улар америкаликларга ниманидир тушунтирардилар.

      Мен шу ондаёқ улар нималарнидир ё қимматбаҳо қоғозларни, суғурта ҳужжатлари, ё автомашиналарни сотмоқдалар, деган хулосага келдим. Афтидан, мўмай пулларни осонликча қўлга киритиш уларнинг иштаҳасини янада очиб юборганди. Назаримда, улар ҳар бир сўзни ўйлаб айтсалар, бу пуллар уларнинг ҳамёнига тушишига ишонч ҳосил қилган эдилар. Виллага киргач, хонадон эгасини қидира бошладим. Бир-иккита одамдан уни сўраганимда, менга ажабланиб қарадилар-да, сўнг унинг қаердалигини билмасликларини айтдилар. Хомуш тортиб, коктейллар турган стол томон йўл олдим.

      Уялганимдан ўлгудек ичмоқчи ҳам бўлдим, лекин шу топда кўзим Жордан Бейкерга тушиб қолди. У хона ичидан чиқди-да, мармар зинапоя устида гавдасини бир оз тик тутиб, пастдагиларга виқор билан қараганча туриб қолди. У мени кўрганидан хурсанд бўлдими, йўқми, билмадим, лекин мен ўзимга яқин бир таниш суҳбатдош топганимдан ўзимда йўқ севиниб кетдим.

      – Яхшимисиз! – дедим зинага яқинлашар эканман. Беихтиёр баланд чиққан овозим боғ бўйлаб таралди.

      – Сизни, ҳойнаҳой, шу ерда учратсам керак, деб ўйлагандим, – деди Жордан мармар зинадан юқорига кўтарилаётган пайтимда. – Ахир ўзингиз қўшни бўлиб яшашингизни айтган эдингиз-ку.

      У қўлимдан оҳиста тутди-да, ёнимга бир оздан сўнг келишини айтди, ўзи зинанинг пастидаги бир хил кўйлак кийган икки қизни саволга тутди.

      – Салом! – деди иккала қиз бараварига. – Ғолиб бўлмаганингизга жуда ачиндик. – Гап гольф мусобақалари устида борарди. Ўтган ҳафтада Жордан рақибига ютқазиб қўйганди.

      – Сиз бизни танимаяпсизми? – деди сариқ кўйлак кийган қизлардан бири. – Бир ой аввал сиз билан шу ерда танишган эдик.

      – Ўшанда сочларингиз бошқа рангда эди, – эътироз билдирди уларга Жордан.

      Мен сергак тортдим. Аммо қизлар анча нари кетиб бўлган эдилар. Жорданнинг бу танбеҳини улар қулоқларига илмадилар ҳам. Мен Жорданни аста тирсагидан олиб, зинадан пастга тушдим. Биз боғ бўйлаб юра бошладик. Қоронғулик атрофга ўз чодирини ёйганди. Патнис кўтарган хизматкор қаршимиздан чиқиб келди, биз бир қадаҳдан ичимлик олиб, столга ўтирдик. Бу ерда ҳалиги сариқ кўйлакли қизлар ва уч эркак суҳбатлашиб ўтирар эдилар. Уларни бизга таништира бошладилар.

      – Сизлар билан охирги марта келганимизда танишган эдик, – дадил жавоб қилди улардан бири. – Люсил, сен ҳам ўшанда келган эдинг-а? – мурожаат қилди у дугонасига қараб. Люсил исмли қиз ҳам ўша куни келган экан.

      – Ҳа, бу ер менга жуда ёқади, – деди Люсил. – Мен беташвиш яшайман, шунинг учун ҳамма вақт димоғим чоғ. Ўтган сафар кўйлагим столга илиниб, йиртиб олгандим.

      У исми-шарифим ва манзилимни сўради. Орадан уч кун ўтгач, Круарье номли кимса менга зиёфатга киядиган

Скачать книгу