ТОП просматриваемых книг сайта:
1985. Энтони Бёрджесс
Читать онлайн.Название 1985
Год выпуска 0
isbn 978-9943-7390-0-0
Автор произведения Энтони Бёрджесс
Издательство ZABARJAD MEDIA
Бир-бирига сингиб кетувчи икки теологик таълимотга мурожаат қилганимизда, “ёвузлик” ва “эзгулик” ўртасида ўйин ўйнаётгандек ҳис қиламиз ўзимизни. Ўз илдизларидан узилиб, уларнинг маънолари хиралашса-да, ҳиссий бўёқдорлигини йўқотмайдилар. Сиёсатчининг оғзидан “яхшилик” ва “ёмонлик” сўзларини эшитиш ноқулай. Гарчи қўрқинчлироқ бўлса-да, бу сўзлар “тўғри” ва “нотўғри”га алмашганда ноқулайлик бироз чекина ди. Мухтасар айтганда, ушбу сўзлар билан ифодаланган ахлоқий иккиюзламалик давлат фаолиятига айнан мос келади, сабаби, ёвузлик ва эзгулик доимий теологик тушунчалардир. Нима хато-ю, нима тўғри? Буни давлат белгилайди. Остазиядан нафратланиш тўғри, аммо кейинги лаҳзада бу нотўғри бўлиши ҳам мумкин. Картошкани мўл-кўлчилик вақтида истеъмол қилиш тўғри, ҳосилдорлик паст бўлган даврда эса – нотўғри. Консерваторлар ноҳақ, биз социалистлар ҳақмиз, масала – ёндашувда. Давлат қонунлари мудом ўзгариб туради. Улар билан биргаликда тўғри ва нотўғрининг қиймати ҳам. Ўзгармас қадриятларга давлатнинг ўзгарувчан хоҳиш-иродасини қарши қўйиш зарурияти, маълум бир қонуннинг қабул қилинишини, гарчи у нотўғри бўлса ҳам, эзгулик, бошқасининг қабул қилинишини эса ҳатто у тўғри бўлса-да, ёвузлик деб аташимизни тақозо этади.
Яхшиликдан кўра ёмонликка мисол келтириш ҳар доим осонроқ. Августиниан айтиши мумкин: бу муқаррар, сабаби ёвузлик бизнинг табиатимизда мавжуд, эзгулик эса йўқ. Ва умуман, “Яхши” – турли маънолар жилвасига эга сўз, биз эса ахлоқий яхшиликни, агар муносиброқ